Latest news

08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0 07:55Анчелотти истеъфога чиқса, «Реал»ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  35 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  68 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  3 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  11 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО) News

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО)

Олий лиганинг навбатдаги турида "Локомотив" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз голини жуда чиройли тарзда нишонлади.

Гап шундаки, у 52-дақиқада гол урганидан сўнг голни скрипка чалаётгандек нишонлади. Бундан эса кўпчилик ҳайрон қолган бўлса керак. Бунинг сабаби шундаки, Кападзе "Олмалиқ" билан кечган ўйинда тўп киритган вазият "Локомотив"нинг инстаграмдаги расмий саҳифаси (@pfc.lokomotiv)га қўйилгач, қозоғистонлик дарвозабон Алмат Бекбаев видео тагида "Тима, яна гол урсанг мен учун скрипка чалиб бер" мазмунда изоҳ қолдирганди.

Шунда Тимур Кападзе яна тўп киритса голни шундай нишонлашга ваъда берганди. Бироқ тажрибали ярим ҳимоячи "Қўқон-1912"га тўп киритганидан сўнг голни бундай нишонламаган, натижада Бекбаев "Ваъда қани?" мазмунда яна изоҳ қолдирганди. Ва ниҳоят, "Шўртан" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" сардори гол урганидан сўнг қўлларини скрипка чалаётгандек кўрсатди ва шундай қилиб ўз ваъдасининг устидан чиқди. Эслатиб ўтамиз, Кападзе Қозоғистондаги фаолияти давомида Алмат Бекбаев билан бир жамоада, "Актобе"да ўйнаган.

Х.Холиқов


TAS-IX 



TAS-IX эмас




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика