Канте машғулотларга қайтмоқда
09 feb 2023 20:05
News
Канте машғулотларга қайтмоқда
Бу Лондон клуби учун таркибнинг кучайишига ёрдам беради. Ярим ҳимоя чизиғини кучайтириши мумкин бўлган футболчи шу ҳафта машғулотларга қайтиши маълум қилинди.
31 ёшли футболчи ўтган ҳафта шахсий машғулотларга қайтди, Кантенинг шу ҳафта охиригача жамоадошлари билан тўлиқ машғулотларга киришишига умид билдирилмоқда. Футболчи октябрь ойида тиззасидан олган жароҳатидан кейин кичик операциядан ўтказилган эди ва жамоа устози Грэм Поттер унинг сафга қайтиши узоғи март ойигача чўзилиши мумкинлигини айтганди.
Франциялик футболчи ўтган йилнинг август ойида Томас Тухель ҳали ҳам "кўклар" бошқарувида бўлган пайтда "Тоттенхэм" билан 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чеклиган ўйинда шикастланганидан буён майдондан ташқарида эди. Орадан 179 кун ўтиб ниҳоят "Челси" бу борада хушхабар олди. Бу бунчалик тез бўлиши кутилмаганди. Майдон марказида муаммолар етарлича бўлган пайтда бу клуб учун яхши янгилик бўлди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments