Latest news

16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  1 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  2 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  8 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  14 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2

"Камп Ноу" бўйлаб саёҳат News

"Камп Ноу" бўйлаб саёҳат

Испания гранди "Барселона" стадиони "Камп Ноу"га ҳар йили 1,5 млнга яқин киши ташриф буюради.

Келинг биз ҳам сайтимиз орқали ушбу клуб стадионига саёҳат уюштирамиз.





Стадионда 3та асосий кириш-чиқиш йўли бор ва уларнинг ҳар бирида касса мавжуд. Чипталарни касса ёки электрон автоматларда харид қилишингиз мумкин. Нархлар 17дан 23 еврогача (23 евро катталар учун стандарт нарх). Чиптага қўшимча равишда аудиогид ҳам сотилади, ушбу аудиогиднинг хатто рус тилидаги варианти бор.


Чиптани харид қиласиз, турникетдан ўтасиз ва салом "Барселона", салом "Камп Ноу".


Музейнинг биринчи қисмида "Барса" томонидан қўлга киритилган барча кубок ва совринлар туради. Бу ерда клубнинг энг биринчи ва энг сўнгги муваффақиятларининг совринлари мавжуд. Тўплар, эски формалар, чипталар ва бутсалар ушбу музейдан жой олган.


Музейда Месси ва унинг муваффақиятлари ҳақида алоҳида бир бўлим бор. Бу мухлислар энг кўп суратга тушадиган музейнинг иккинчи қисми ҳисобланади.


Кейинги бўлимларда "Барселона"нинг хоккей ва баскетбол жамоалари муваффақиятлари кўрсатилган, аммо одамлар у ерда жуда кам тўхташади.

Клубнинг тарихи билан танишганингиздан сўнг, йўлакча бўйлаб Европанинг энг катта стадиони трибунасига чиқасиз. Ушбу жойни биринчи маротаба ўз кўзи билан кўрган инсонларнинг ҳайратини сўз билан тасвирлаб бериш қийин.


Трибунада бироз дам олиб, суратга тушиш мумкин. Йирик ўйинлардан сўнг стадионга келиб, жим-житликка гувоҳ бўлиш жуда ўзгача. Саёҳатни давом эттирамиз ва бу сафарги манзилимиз кийиниш хонаси, аммо сиз фақат меҳмон жамоанинг кийиниш хонасини кўздан кечира оласиз, мезбонларникига ҳеч ким киритилмайди.


Стадионда кўпчилик билмайдиган бир жой бор. Бу хона нимага мўлжалланганлигини тушунган бўлсангиз керак.


Йўлимизда давом этамиз ва йўлак бизни тоннел орқали майдонга олиб чиқади. Ҳар мавсум олдидан тоннел деворларидаги суратлар ўзгартирилади. 



Тасаввур қилинг сиз футболчисиз ва "Барселона" мадҳияси остида майдонга чиқиб келяпсиз. Майдонга чиқишингиз билан захира ўриндиғига дуч келасиз. Унинг тепасида эса вип ва оддий секторлар бор.


Бундан сўнг стадионнинг энг юқори қисмига кўтарилишингиз мумкин, бу ерда турли давлатлардан келган шарҳловчилар ўз тилида "Барселона" ўйинларини шархлайди.


Саёҳатимизни давом эттирамиз. Музейнинг интерактив қисмига ўтамиз. У ерда мавсумнинг энг ёрқин ўйинларини ва суратларини кўришингиз мумкин бўлади.





Ва ниҳоят сўнгги манзил ва у ерда "Камп Ноу"нинг реконструкциядан сўнг қандай тузилиши кўрсатилган. Режа бўйича қурилиш 2017 йилнинг ўрталарида бошланиб, 2021 йилда якунланади. Футбол, баскетбол, футзал майдонлари янгиланади. "Камп Ноу" томга эга бўлади, янги жойлар ўрнатилади, эскалатор ва бошқа замонавий технологиялар қўлланилади.


Музейдан чиқиш сизни клуб дўконига элитади. Бундай маркетинг услуби деярли Европанинг барча клубларида қўлланилади.



Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика