Камолиддин Тожиев "Персеполис"га қарши ўйин олдидан: "Ўрунов бизнинг академиядан етишиб чиққан. Эртага унга қарши қандай ҳаракат қилишимизни кўриб оласиз"
		
		30 sep 2024 01:01
        News	
	 
				 
				Камолиддин Тожиев "Персеполис"га қарши ўйин олдидан: "Ўрунов бизнинг академиядан етишиб чиққан. Эртага унга қарши қандай ҳаракат қилишимизни кўриб оласиз"
"Пахтакор" эртага ОФК Элит чемпионлар лигаси доирасида "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради.
			Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "шерлар" мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев иштирок этди.
- "Персеполис" Эроннинг амалдаги чемпиони ва катта тажрибага эга жамоа ҳисобланади. Юқори савияли футболчиларга эга, яхши шаклланган. Рақибни ҳурмат қиламиз. Бизни жуда қизиқарли ўйин кутмоқда деб ўйлайман.
Ўрунов бизнинг академиядан етишиб чиққан. Уни яхши биламиз. Эртага унга қарши қандай ҳаракат қилишимизни кўриб оласиз.
"Персеполис" ҳужумга жуда тез ўтади ва қанотларда фаол ўйнайди. Ҳимоясида бўш ҳудудлар қолдириши мумкин. Уларни яхши ўрганиб чиқдик, - деди Тожиев.

Сардор Собирхўжаев: - Бу ергача узоқ йўл босишимизга тўғри келди. Жамоада кайфият яхши, эртага уйга уч очко билан қайтишга уринамиз.

            Link            :         
                    Source                : "Пахтакор" матбуот хизмати
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments