Latest news

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  1 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди" News

Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалдан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Яхши жамоа билан ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, ўзимизга келдик. Вазиятлар яратдик. "Динамо"да ҳам вазиятлар бўлди, тенг ўйин бўлди. Бугун иккита яхши жамоа кураш олиб борди.

- Таркиб жиҳатидан олсак, "Пахтакор" асосий вақтда масалани ҳал қилиши керак эди. Чунки бир қанча асосий футболчилар захирада қолдирилди. Учрашув тақдирини асосий вақтда ҳал қилиш учун нима етарлича бўлмади?

- Ҳаммани жисмоний ҳолатига қараб майдонга туширяпмиз. Яхши жамоа билан ўйнадик. Рақиб ҳам бекорга тепа ўринларда эмас.  Ҳа, асосий вақтда ҳал қилмоқчи эдик. Бироқ иш пенальтиларгача борди. 

- "Пахтакор" сўнгги икки баҳсда ўйиндан гол ура олмаяпти. Ҳужумда қандай муаммолар бор? Бугун "Динамо" Сизга қандай совғалар таклиф қилди?

- Иккита ўйинда гол ура олмадик, тўғри. Олдинги баҳсда "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимояланди. Уларни ёриб ўтиш қийин бўлди. Бугун вазиятлар яратдик, омадимиз келмади. Ҳар доим ҳам кўп гол уриб бўлмайди. Рақиблар ҳам бизни ўрганади. Икки-уч вазиятда омадимиз келмади. "Динамо" менга совғалар таклиф қилмади. Уларни кўриб чиққандик. "Динамо" яхши футбол ўйнайди: улар ҳимояга ётиб олмайди, олдинга ҳаракатланади. Индивидуал яхши футболчилари бор. 

- "Пахтакор" финалда сўзсиз фаворит. Агарда жамоа финалда ғалаба қозониб, ОЧЛ-2га йўлланма олса-ю, чемпионлик қўлга киритилмаса, ОЧЛ-2 Сиз учун яхши натижа бўладими?

- Илк навбатда айтишим керак, финалда фаворит бўлмайди. Биз кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак. ОЧЛ-2 бўлса ҳам олдимизда халқаро майдонда ўйнаш мақсадимиз бор. Бунинг учун кубокни ютишимиз керак. 

- Шунда кубокка беписандлик йўқ.

- Албатта. Биз соврин ютишимиз керак.

- "Динамо"га қарши ўйин олдидан пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

- Йўқ, машғулотларда пенальтилар борасида ишламадик. Лекин дарвозабонларимиз рақибнинг пенальтиларини кўриб чиқишди. Шу сабабли посбонимиз бугун иккита сейв амалга оширди. 

- Нариги жуфтликда "Бухоро" ғалаба қозонди. Умуман олганда қайси жамоанинг ғалаба қозонишини истагандингиз?

- Бу ҳақда ўйламадик. Илк навбатда ўзимиз чиқишни истагандик.

- "Жар" стадиони катта юклама оляпти. Бугунги ўйинда бу сезилди. Футболчилар кўп ҳолатларда сирпаниб йиқилишди. Майдоннинг умумий ҳолати ҳақида гапирсангиз.

- Майдонга қарашаётганига ҳам раҳмат. "Жар" стадиони умуман дам олмаяпти. Шунга яраша майдон ҳолати ёмон эмас. Ҳа, кўпроқ сув қўйилганига футболчилар сирпаниши мумкин. Лекин майдонга қараётган инсонларга раҳмат. Ўзлари ҳам дам олмасдан ишлашяпти. 

- "Пахтакор" ўз стадионига қайтадими?

- Бу йил қайтишимиз номаълум.

- "Пахтакор" натижани кечроқ ҳал қилгани жамоанинг ўйини чиқмаганини англатадими?

- Барибир жамоада толиқишлар бор. Термадаги футболчилар бор, улар ҳар 3-4 кунда ўйнамоқда. Бу ҳам чарчоқ беради, биринчи бўлимда бу сезилди. Иккинчи бўлимда қўшдик. Қўшимча бўлимларда ёмон ўйнамадик ва ўзимизга келиб олдик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика