Latest news

22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  37 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34

Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз" News

Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи таймни жуда ёмон бошладик ва танаффусгача шундай давом этди. Иккинчи бўлимда эса Диёр Холматовни майдонга туширдик. Шундан кейн вазиятни ўз томонимизга оғдирдик. Охирги дақиқаларда иккита тўп киритиб мағлубиятдан қутилиб қолдик. Ўйлашимча, ўйин дурангга мос бўлди.

- "Пахтакор" бугун ғалабага тенг дуранг қайд этди. Бундан кўрини турибдики, жамоа ўзига келяпти. Бунга қандай эришяпсиз?

- Аввало футболчилар билан гаплашиб олишимиз керак эди ва шундай қилдик ҳам. Йигитларда ўзига бўлган ишонч сусайиб қолганди. Ҳозир эса шуни тўлиқ қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Жамоа шундай бўлиши керакки, таркибдаги исталган футболчи майдонда йўқ ўйинчи ўрнини тўлдириши лозим. Шундагина якдил жамоага айланамиз. Жамоа бирдек ўйнаши учун кўп меҳнат қиляпмиз.

- Олдинда иккинчи давра бор. Селекция ишлари бўладими?

- Ҳа, албатта. Бунинг учун ишлаяпмиз. Бир-икки нафар футболчини кўз остимизга олиб қўйганмиз.

- Жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида?

-  Мақсад битта - ҳар доим мавсумни юқори нотада ўтказиб, чемпион бўлиш.

- "Пахтакор" биринчи таймда "Насаф" дарвозаси томон деярли зарба бера олмади. Бу нима билан боғлиқ? 

- Бундай бўлишини кутмагандик. Жамоада толиқиш бор, кўп ўйинлар ўтказдик. "Насаф" яхши ўйнади, биз эса ўйинга киришиб кета олмадик.

- Давралар оралиғида легионер таклиф этиладими? 

- Бу борада иш кетяпти, ҳозирдан аниқ бир нарса дея олмайман.

- Жамоада психолог борми?

- Бош мураббий ўзим эканман, демак психолог ҳам ўзимман.

- Бунгача кўп ўйинларда асосан Игорь Сергеев гол уриб келаётганди. Бугун эса шундай бўлдики, Сергеев алмаштирилгандан кейин иккита гол урилди. 

- Энди бир нарсани тушуниш керак, Сергеев ҳам одам, темир эмас. Ундаям чарчоқ, толиқиш бўлади. Қолаверса алмаштиришсиз ўйнаяпти. Айтиб ўтганимдек, бизда бир футболчи ўрнини бошқаси боса олиши керак. Биз фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз. 


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика