Latest news

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" News

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Тўртта бўлимда ҳам ўйинни назорат қилдик, яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Бироқ яхши ўйин учун ғалаба берилмайди, гол урмасак ютиб бўлмайди. Пенальтилар сериясига келадиган бўлсак, бу ёғи лотерея. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Серияда кимлар зарба беришини мураббий ҳал қиладими?

- Ким тайёр бўлса, ўша тепади. Аввало ўзларидан сўраймиз ва кейин ўзлари нечинчи бўлиб тепишларини айтишади.

- Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Мавсум давомида жамоада реализацияда муаммолар бўлаётганини кўряпмиз. Хўш, бу муаммони тўғрилаш учун қанча вақт кетади?

- Буни устида ишлаш керак. Фақатгина машғулотлар орқали ҳал қиламиз. Бошқача йўл йўқ.

- Бугун Кими Мерк қайдномада бор эди. Бироқ у трибунадан ўйинни томоша қилди. Бунга сабаб нима?

- У ўзида ноқулайлик ҳис қилди. Оёқ мушакларини тортиб олганди. Шу сабабли унга дам бердик. Ҳали у термага бориши керак.

- Яхши ўйин учун миннатдорлик билдирамиз. Мағлубиятнинг сабабини нималарда деб ўйлайсиз?

- Бугун бизнинг кун эмасди. Барча ишни қилдик, вазиятлар яратдик, ўйинни назорат қилдик.

- "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга Ўзбекистон Суперкубоги ўйини олдидан ҳам пенальтилар бўйича савол берганида, у пенальтиларга ишлашдан маъно йўқлигини, барчаси омадга бориб тақалишини айтганди. Сўнгги бир неча совринларини пенальтилар орқали бой бериб қўйган "Пахтакор"да ёки бир неча турнирларда пенальтилар орқали мағлуб бўлган термаларимизда бу муаммони ҳал қилиш мумкинмикин?

- Барчаси руҳиятга боғлиқ. Машғулотлардан кейин йигитлар пенальтилар, жарималар устида ишлашади. Менимча, руҳиятга боғлиқ. Йигитлар бунинг устида ишлаши керак.

- "Пахтакор" кубокдан чиқиб кетганидан кейин ОЧЛ учун имкониятлари пасайди. Чемпионатда яққол лидер бор. Клуб келаси мавсумда жамоанинг халқаро майдонсиз қолиб кетишидан қўрқмайдими?

- Йўқ, унақаси бўлмайди. "Пахтакор" ҳар доим халқаро майдонда бўлади ва олдига чемпионлик мақсадини қўяди. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Олдиндан бирор нима деб бўлмайди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика