Камолиддин Мурзоев: “Онам ва рафиқам ёнимдалар…”
23 jul 2013 12:00
News
Камолиддин Мурзоев: “Онам ва рафиқам ёнимдалар…”
Яқиндаги Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидан Қозоғистон премьер лигаси вакили “Иртиш” жамоаси таркибига ўтган Камолиддин Мурзоев янги жамоаси таркибидаги биринчи голини узоқ куттириб қўймади.
Аниқроғи, Европа лигасининг саралаш баҳсларида, Болгариянинг “Левски” жамоасига қарши ўтказилган жавоб учрашувининг 6-дақиқасидаёқ Мурзоев рақиб дарвозасини боши билан аниқ нишонга олди. Бу унинг янги жамоаси таркибидаги илк голи бўлди.
“Левски” билан ўтказилган учрашувдан сўнг ҳамюртимиздан эксклюзив интервью олдик.
- “Левски” билан ўтказилган жавоб учрашуви ҳақида фикрларингиз?
- Ўйин биз кутганимиздан ҳам яхшироқ бошланди. Энг муҳими, биз учрашув бошида иккита тезкор гол уришга эришдик. Кейин, бош мураббийимиз кўрсатмасига кўра, асосан ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, тезкор қарши ҳужумларга асосланиб ўйнадик. Бу тактика ўзини оқлади ва баҳс якунида биз ўз мақсадимизга эришдик.
- Учрашув бошидаёқ гол уришингизни ўйламаган бўлсангиз керак? Голдан кейин нималар ҳаёлингизга келди?
- Жамоамизнинг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлаганимдан албатта ҳурсанд бўлдим. Ўша вазиятда жамоадошим менга жуда ҳам қулай пас берди. Голдан кейин эса стадионда ўтирган ва мени қўллаб-қувватлаб турган онам ва рафиқам томонга югурдим. Киритган голимни уларга ва стадиондаги мухлисларга бағишладим.
- Демак, оила аъзоларингизни ҳам ўзингиз билан бирга олиб кетгансиз?
- Ҳа, уларни айнан “Левски”га қарши ўйиндан олдин ўзим билан олиб келган эдим.
- Онангиз ва рафиқангизни ёнингизда эканликлари сиз учун қанчалик муҳим?
- Бу нафақат мен, балки ҳар бир инсон учун жуда муҳим деб ўйлайман. Узоқ сафардан ёки машғулотдан қайтганда уларнинг қўллаб-қувватлашлари ва албатта ўзбегим таомлари.
- Қаерда бўлсангиз ҳам миллий таомларимизга етмайди. Шундайми?
- Албатта. Бир қатор хориж давлатларида бўлганман, лекин, ҳар сафар ўзимизнинг миллий таомларимизни соғинаман.
- “Иртиш” таркибидаги 1-голингиз билан ўйиндан сўнг энг аввало ким табриклади?
- Аввалига журналистлар, ечиниш хонасида эса жамоадошларим.
- “Иртиш”да ҳужумдаги шеригингиз Улуғбек Бақоевни мавқеи қай даражада?
- Бақоев кучли ҳужумчи ва уни бу ерда ҳам яхши ҳурмат қилишади.
- Жамоага мослашиб олдингизми?
- Ҳа, клубга анча тез ва яхши мослашиб олдим. Бунда Улуғбек Бақоевнинг ҳам ҳиссалари катта, уларнинг далдасини ўйинларда ҳам ҳис қилаяпман.
- Сизнингча, Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларининг қайси жиҳатлари кучли?
- Ўзбекистон чемпионати кўпроқ техникага ва майда пас узатишларга қаратилган. Бу ерда эса асосан жисмоний жиҳатга эътибор берилади ва ўйин узун паслар орқали қурилади. Шунинг учун сўнгги поғонадаги клуб ҳам кучли жамоалардан очко тортиб олади.
- Ҳимоячилар анча қўпол ҳаракат қилишса керак?
- Нафақат, ҳимоячилар ҳужумчиларга қарши, балки, ҳар бир рақибга нисбатан шундай.
- Премьер лигадаги бошқа ўзбек футболчилари билан алоқада бўлиб турасизларми?
- Ўйинлар билан бўлиб ҳозирча бемалол суҳбатлашишга имкон бўлмади.
- У ерда бизнинг футболчиларга талаб кучли эканлигига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Иқлимларимизнинг бир-бирига яқинлиги, футболчи бир жойга жойлашиб, унга мослашиши учун узоқ вақт керак бўлади. Бу ҳолатда эса масала анча енгил ҳал бўлади. Шунингдек, жамоага мослашиб кетиши учун ҳам кўп вақт талаб қилинмайди.
- Махаллий футболчиларнинг биронтаси билан яқин бўлиб олдингизми?
- Очиғини айтсам, бирор бир алоҳида футболчи билан эмас, балки, жамоадаги барча йигитлар билан муносабатларимиз яхши.
- “Иртиш”да турар жой масаласини ҳал қилиб беришдими?
- Ҳа, ижарага уй олиб турибман. Ҳаражатлари эса клуб томонидан қопланмоқда.
- Спортда сиз учун феномен инсон ким?
- Қандайдир бир инсонни айтиш қийин. Бундай инсонлар анчагина ва улардан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Мисол учун: Усейн Болт, Елена Исинбаева, Давид Бекхем, Зайниддин Зидан, Виталий Кличко.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments