Latest news

21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  67 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Камолиддин Мурзоев: "Насаф" жавоб учрашувида "Шаржа"дан реванш олиши мумкин" News

Камолиддин Мурзоев: "Насаф" жавоб учрашувида "Шаржа"дан реванш олиши мумкин"

Кеча Ўзбекистон жамоалари ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридаги иштирокини бошлади.

ОКМК ўз майдонида "Сепахон"га мағлуб бўлган бўлса, "Навбаҳор" Наманганда иродали ғалабага эришди. "Насаф" сўнгги дақиқаларда 1 очко билан қайтиш имконидан маҳрум бўлди. Бугун "Пахтакор" Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур учрашувлар ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров тажрибали мутахассис Камолиддин Мурзоаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 

- Очиғини айтганда, "Навбаҳор" футболчилари ва мухлислари учун хурсандман. Охиригача курашиб, якунда ғалаба қозонишди. ОКМК футболчилари бунданда юқори натижаларга лойиқ. Ўйлайманки, қолган учта ўйинда ОКМК жамоаси уялтириб қўймайди. "Насаф" потенциали бор жамоа. Уйдаги жавоб учрашувида "Шаржа" устидан ғалаба қозона олади. Кеча сўнгги дақиқаларда фақат омад юз ўгирди. Умуман олганда, рақиблар ҳам шунчаки 3 очко олиб кетиш учун келмаяпти, курашяпти. 

- Мавсум якунланаётган паллада ОЧЛ гуруҳ ўйинларининг қизғин паллага кириши жамоаларимизга бош оғриқ бўлади. Олдин бундай ҳолат бўлмаган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва ОКМК бу паллада аниқ йўналишни танлаб олиш муҳим. Мураббийлар қийин вақтда ечим топа олиши керак. Бир ўйиндан иккинчи ўйингача максимал тайёрлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шундай ҳолатлар бўляптики, ОЧЛдан кейин дарҳол чемпионат учрашувларига ўтиш қийинчиликлар туғдиради. Бу нарсани нафақат ўзимизда, балки Европада ҳам кўришимиз мумкин. Футболчиларни руҳан тайёрлаш ҳам катта маҳорат талаб қилади. Шу масалаларда жамоаларнинг раҳбарлари эътиборлироқ бўлиши зарур. Сафар ўйинларига боришни ташкиллаштириш ва ҳоказо. Юқори натижани кўзлаган жамоалар футболдаги майда деталларигача аҳамият бериши керак деб ўйлайман. 

- "Пахтакор"нинг ғалабасини ҳаммамиз кутмоқдамиз. Бир нарсани айтиш керакки, оддий ва осон ғалаба бўлмаслиги мумкин, чунки ўзбек ва туркман жамоалари ўртасидаги ўйинлар доим кескин кечган. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олган. Шундай бўлса-да, амалдаги чемпионимиз мухлисларга кўтаринкилик тақдим қилган ҳолда ғалабани ўзиники қилади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика