Latest news

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  10 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  337 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Камолиддин Мурзоев: "Финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди" News

Камолиддин Мурзоев: "Финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди"

“Пахтакор” ва АГМК иштирокидаги финал учрашувидан олдин собиқ футболчи, айни дамда Ўзбекистон футболчилар уюшмасида фаолият кўрсатаётган Камолиддин Мурзоев фикрларини билдириб ўтди.

- Ушбу йилги мамлакат кубоги финалида ўтган йилги жуфтлик, “Пахтакор” ва Олмалиқ шаҳри жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Шиддатли тус олиши кутилаётган ўйинда қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Ҳолис инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, бу йил “шерлар” анча шаклланган. Аввалги йилга қараганда барқарор. Клуб раҳбарларининг ўз олдига қўйган мақсадлари қийинлигига қарамасдан мехнат қилишда давом этишди ва унинг самарасини кўришди. Менимча Шота Арвеладзе шогирдларини имкониятлари бироз юқорироқ. Аммо, олмалиқликлар ҳам осонликча таслим бўлмаслигини тахмин қиламан.

- Мазкур ўйинда икки жамоа таркибидаги легионерлар барча нарсани ҳал қилишлари мумкинми? Гап Драган Черан ва Элгужа Григалашвили ҳақида кетмоқда...

- Ўйлашимча, “Пахтакор”нинг барча чизиқларида бугунги кундаги энг кучли хорижлик ва маҳаллий футболчилар йиғилган. Нафақат Черан, балки Машарипов, Сайфиев, Ҳамробеков, Ҳамдамов... Шу нуқтаи назардан Черанга осонроқ бўлади. Финал бу – финал. У ҳаётингиз давомида бир маротаба бўлади. Айниқса, ўртамиёна клубда тўп тепаётган бўлсангиз. Ўтган йили биз бир оила бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб кубогни ўзимизники қилган эдик. Лекин, легионерлар асосий қаҳрамон бўлади деган фикрдан йироқдаман.

- Ижтимоий тармоқларда ишқибозларнинг билдирган фикрларига қандай муносабат билдирасиз? Эртага мухлислар катта саҳнага чиқишлари аниқ...

- Ҳар бир жамоанинг садоқатли ва фидойи жонкуярлари кўпайса ўйиннинг шиддати ва завқи ошаверади. Футбол мухлислар билан гўзал.

Абдулазиз суҳбатлашди


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика