Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  19 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди" News

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди"

Биринчи лиганинг 8-туридан ўрин олган "УзДонгЖу" - "Истиқлол" (1:2) ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Учрашув якунлангач "Истиқлол" бош мураббийи Камол Жўнашев билан суҳбатлашдик.

- Бугунги баҳс менга ёқди. Ўйинда шогирдларим берилган кўрсатмаларни 70 фоизини бажаришга муваффақ бўлишди. Бир томондан бугун озгина омад ҳам биз томонда бўлди деб ўйлайман, - деб гап бошлади Жўнашев.

- 3 кундан кейин яна бир жиддий учрашувимиз бор. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу баҳсга шогирдларимни муносиб тайёрлашга ҳаракат қиламан.

- “УзДонгЖу” жамоаси менга жуда ёқди. Биринчи лигада янгилардан бўлишига қарамай бизга етарлича қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Жамоада бир қанча тажрибали ўйинчилар борлигини гувоҳи бўлдим.

- Бизда шундай вазиятлар бўлдики, жамоамизнинг бир неча етакчи ўйинчилари жароҳат олишганда жамоа мағлубиятга учрамоқда. Масалан, аввалги ўз уйимизда ўтказилган 2 учрашувда мағлубиятга учрадик. Ўтган турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда йигитларим яхши ҳаракат қилишганди. Жамоам бугун яхши кайфиятда тўп сурди. "УзДонгЖу"га қарши баҳсдаги ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика