Камен Хаджиев қолдирилган ўйинда дисквалификация муддатини ўтаб бўлдими?
17 jun 2022 15:16
News
Камен Хаджиев қолдирилган ўйинда дисквалификация муддатини ўтаб бўлдими?
Бугун Суперлигада 12-тур ўйинлари бошланади.
ПФЛ доимгидек турдан олдин бўлажак тур баҳсларини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Эътиборлиси рўйхатда "Пахтакор" ҳимоячиси, 4та сариқ карточкаси бор бўлган Камен Хаджиев йўқ.
Футболчи 10-турдан ўрин олган "Локомотив" билан баҳсда мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олганди ва кейинги турни ўтказиб юбориши керак эди. ПФЛ 11-тур олдидан Хаджиевни дисквалификация қилинганини эълон қилганди. Бироқ "Пахтакор"нинг 11-турдан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши учрашуви номаълум муддатга қолдирилганди.

Шундай экан Хаджиевнинг дисквалификацияси кейинги, 12-турга ўтиши керак.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
13:03
Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд 2
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments