Latest news

19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  3 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  7 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  12 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  9

Камавинга "Реал" ва ПСЖнинг қизиқишига қарамай "Ренн"да қолишга қарор қилди News

Камавинга "Реал" ва ПСЖнинг қизиқишига қарамай "Ренн"да қолишга қарор қилди

"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга унга "Реал" ва ПСЖ клубларидан қизиқиш бўлганига қарамай яна бир мавсум жамоасида қолишга қарор қилди.

"Албатта, сизга катта клублар қизиқиш билдираётгани яхши. Аммо, мен булутларда учмайман. "Ренн"да қолиш қарорини оилам билан бирга қабул қилдим.

Ҳозир эса ҳамма нарса шундай бўлганидан хурсандмиз. Мен эътиборимни футболга қаратишим ва атрофдаги нарсалар мени чалғитмаслиги керак. Ҳозир ҳаёт ажойиб", - дейди Камавинга.

"Ренн" Камавингани 80 миллион еврога баҳоламоқда. Французнинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 17 ёшли хавбек ўтган мавсум клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "Ренн" янги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика