Кака: "Жеррард билан бирга ўйнашдан мамнун бўламан" News

Кака: "Жеррард билан бирга ўйнашдан мамнун бўламан"

"Орландо Сити" ярим ҳимоячиси Кака жамоага "Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард келишидан мамнунлигини таъкидлади.

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси бу мавсумни ўз клубида якунлаб, келаси мавсумни MLS лигасида бошлайди.

"Жеррард ҳақида яхши хотираларим бор. Унинг ўйинини кузатиш жуда ёқар эди. У билан бирга ўйнашдан мамнун бўламан. Жеррард MLSга фақат фойда келтиради. Унга маслаҳат бераман деб ўйламайман, аммо бу чемпионат жуда қийин эканлиги ҳақида эслатиб қўйишим аниқ" - дейди Кака.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика