Latest news

23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  0 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  1 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  4 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  22

Журжевич Тожикистонга жўнаб кетди News

Журжевич Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси техник директори Деян Журжевич саралаш баҳсларидаги рақиб – Сурия терма жамоаси иштирокидаги ўйинни кузатиш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.

Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 1-тури доирасида Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Сурия терма жамоаси мазкур ўйинга тайёргарлик жараёнида 27 август куни сафарда Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, саралаш босқичидаги рақибларнинг ўйинлари Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа мураббийлари штабида катта қизиқиш уйғотган. Шу боис, миллий терма жамоа техник директори Деян Журжевич 1 сентябрь куни Тошкентда меҳмон бўладиган Сурия терма жамоасининг ўйинини кузатиш ва ўрганиш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи илк тури доирасида 1 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика