Latest news

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  9 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  28 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Жуда кам маош оладиган ТОП футболчилар News

Жуда кам маош оладиган ТОП футболчилар

Футболчилар нисбатан катта маош олишлари ҳеч кимга сир эмас.

Ҳаттоки ўртамиёна футболчилар ҳам бошқа кўплаб инсонлар бутун умри давомида ишлаб топадиган пулни бир йилда топади. Бироқ ўша топ-футболчилар ичида ҳам, уларнинг баъзи ҳамкасблари билан солиштирганда жуда кам маош оладиганлари йўқ эмас. Ана шундай меҳнатига яраша ҳақ олмаётганлар кимлар? 


Ферлан Менди

2019 йил Ферлан "Реал"га кўчиб ўтди ва Марселонинг асосий таркибдаги жойини олиб қўйди. Менди "Реал"да йилига бор йўғи 3 200 000 евро ишлаб топади. Клубда ундан камроқ маош фақатгина дарвозабон Андрей Лунинда. Рақобатда енггани ўша Марсело ҳам франциялик ҳимоячидан икки баробар кўпроқ ойлик олади.


Эдуар Менди 



2014 йил Эдуар фаолиятини якунлашга яқин келганди. У клубсиз ва яшаш учун уйсиз қолганди. Аммо у "Марсель"дан таклиф олади ва ўйнашда давом этади. 2020 йилда посбон "Челси"га кўчиб ўтди. У дарҳол жамоанинг асосий киперига айланди ва Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Ҳозир у дунёнинг энг яхши голкиперларидан бири. Барча хизматларига қарамай, Менди йилига бор йўғи 3 170 000 евро маош олади. Унинг ўринбосари Кепа эса - 6 миллионга кўпроқ.


Микель Ойарсабаль 

У шубҳасиз "Реал Сосьедад" етакчиси. Ярим ҳимоячи охирги йилларда юқори савиядаги ўйин намойиш этмоқда. Мисол учун ўтган мавсум у 11 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Клубнинг чемпионатда 5-ўринни эгаллашида Микелнинг хизмати катта. Шунингдек, у Испания терма жамоасида ҳам ўз нуқтасида асосий футболчиларидан бири. Бу каби ютуқларига қарамай, Микель йилига бор йўғи 2.2 миллион евро ишлаб топади. 


Андреа Белотти 

Шубҳасиз, сўнгги 5 йилда у Италия чемпионатиннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Белотти Туриннинг "Торино" клуби сафида ҳаракат қилади. Жамоа таркибидаги 238 ўйинда футболчи 107 та гол уриб, 28 та голли узатма етказиб берди. Ўз жамоасида у энг катта маошга эга - йилига 2 миллион евро. Бироқ унинг ойлигини ва бошқа форвардларники билан солиштирсак, қизиқ вазият юзага келади. Мисол учун Белоттидан яққол кучли бўлмаган "Рома"даги Борха Майораль 200 минг кўпроқ ойлик олади.


Педри

Бугунги кунда 19 ёшлилар ичида Педри дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Шунингдек, у ўз мавқейини тиклаб бораётган "Барселона"нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди десак, муболаға бўлмайди. Шунга қарамай, испаниялик иқтидорнинг маоши - йилига 1.9 миллион евро. Унинг жамоадоши Брэтуэйт 2 миллион кўпроқ маошга эга. 


Букайо Сака 



"Тўпчилар"нинг 20 ёшли аъзоси ўз тенгқурлари ичида дунёнинг энг қиммати ҳисобланади. Букайонинг йиллик маоши 1.8 миллион евро. Сака "Арсенал"нинг сўнгги икки йилдаги энг стабил футболчиси ҳисобланади. Мисол учун Николя Пепе англиялик ҳамкасбидан 2.5 баробар кўпроқ маош олади.


Тео Эрнандес

Бугунги кунда Тео А Сериянинг энг яхши қанот футболчиларидан бири ҳисобланади. Эрнандес ўз нуқтаси учун ажойиб самарадорлик кўрсатмоқда. Италиядаги 2.5 йилда у 17 та гол урди ва 18 та ассист қайд этди. Бунга қарамай, ҳимоячининг маоши бор йўғи 1.5 миллион евро - "Милан" футболчилари ичида 13-кўрсаткич.


Скотт Мактоминей 



МЮнинг шотландиялик тарбияланувчиси биринчи мавсумидаёқ ўзини ижобий томондан кўрсатди. Скотт 5 йилдан буён "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилмоқда ва марказий чизиқнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Мактоминей клубда энг кам ойлик олади - йилига 1 170 000 евро. 1.5 йил аввал у клуб билан шартнома муддатини узайтирди, аммо маошининг оширилишини талаб қилиб ўтирмади.


Робин Госенс 


Футбол олами бу футболчи ҳақида Евро-2020"дан кейин билди. Робин ушбу мусобақада Германиянинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. "Аталанта" сафида Госенс 74 учрашувда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда 21 та гол ва 14 та голли узатмани қайд этишга улгурган. Бергамо клуби сафида Робин 800 минг евро маошга эга эди. Қишда у Миланнинг "Интери" сафига кўчиб ўтди, бироқ ушбу клубда ҳам Робин бор йўғи 2.5 миллион евро маош олиши маълум қилинган.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика