Latest news

17:09ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  0 16:51КХДР — Ўзбекистон (матнли трансляция)  98 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  1 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   19 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  7 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  27

Жозе Моуриньо "Рома" билан яна чўққига чиқиши учун 5 сабаб News

Жозе Моуриньо "Рома" билан яна чўққига чиқиши учун 5 сабаб

Замонамизнинг ўзига хос, ўзгача характерга эга мураббийларидан бири Италияга қайтди.

Португалиялик мураббий фаолиятини "Рома"да давом эттиради. Римлик мухлисларнинг бир қисми ҳозирданоқ бу саргузашт неччи миллион товон пулига тушишини тахмин қилишмоқда. Лекин бошқанинг хатолари, камчиликларини кўрсатиш, шов-шув қилиш жуда ҳам осон. Шунинг учун, Моуриньонинг таклиф қилинишида ижобий жиҳатлар ҳам борлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Эътиборингизга улардан энг сара 5 тасини ҳавола қиламиз. 

Англияда ҳаммаси ҳам режадагидек кетмади...

1. Жозенинг асосий ва шубҳага ўрин қолдирмайдиган устунлиги - бу харизматикаси. Ҳа, ўтаётган йиллар нафақат мураббий юзида, балки унинг ушбу устунлигида ҳам "ажинлар" пайдо бўлишига сабаб бўляпти. Аммо у ҳамон мухлислар эътиборини тортиши, янги лойиҳаларга умид билан боқишга сабаб бўла олади. Конференциялар Лигасида иштирок этувчи клуб учун - бу муҳим жиҳат. "Моуриньо чамадонини йиғиштириб, кетишга шай бўлиб улгурганларнинг фикрини ўзгартира олади" - дейди италиялик мутахассис Роберто Донадони. Фақатгина мураббийнинг обрўси, унинг "вазни" туфайлигина катта футболчилар ЕЧЛда ўйнамайдиган клубга ўтишга рози бўлишади. Ҳозирча Эден Азар варианти ОАВда янграй бошлади ва ишонинг, Европа Чемпионатидан кейин бу каби фамилиялар сони анча кўп бўлади. Шунингдек, янги мавсум стартигача клуб бошқарув тизимида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда - Рим рамзи Даниеле Де Росси ва "Рома"да ҳам, Моуриньо қўл остидаги "Интер"да ҳам тўп тепган аргентиналик Вальтер Самуэль ҳақида гап кетмоқда.

2. Жозе нафақат клуб, балки бутун Лига имижи ва машҳурлиги учун "плюс". Бу А Серия ҳақида икки марта кўп мақолалар, уч марта кўп мемлар, тўрт марта кўпроқ чемпионат интригалари дегани. Жозе "Ювентус" ва унинг мухлислари учун ҳам "севимли мехмон" бўлиши аниқ. Вазиятни тушуниш учун ўтмишни бир эслаш ва Моурнинг жанжалларга сабаб бўлган ҳаракатини ёдга олиш кифоя.

Ёвуз инсон

3. Фонсека давридагидан ёмонроқ бўлмаслиги аниқ. Жозе қўл остидаги "Рома" чемпионатда 7-ўриндан пастроққа тушиб кетишини, Италия Кубогидан 1/16 финалидаёқ чиқиб кетишини ва техник мағлубиятларга учрашини тасаввур қилиш қийин. "Мен ҳеч қачон Фонсека кулганини кўрмаганман. У доим хўмрайиб юради", — дейди "Рома" мухлиси, италиялик актёр Лино Банфи. "Мен Моуринью биз учун ажойиб мураббий бўлишига ишонаман, у футболчиларга руҳ бағишлай олади".

4. Сир эмаски, римликлар Бош директори Тиагу Пинту Моуриньонинг эски ва ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги музокара жуда тез ўтди. Шунчалик тезки, оғзаки келишувга эга Маурицио Саррининг агенти клуб раҳбарларининг қилган ишидан шошиб қолди. Тизимли эмпатия - Моуриньога катта куч бериши турган гап, Римда "акахонлар"нинг қўллаб-қувватлаб туришисиз муваффақиятга эришиш жуда қийин. Шу ўринда португалияликка трансферларда муҳим овозга эга бўлиш ва умуман иш жараёнида катта эркинлик берилганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Вазиятга GDS вакили Стефано Болдрини чиройли изоҳ берди: "Революционерлар туғилади, консерваторлар ўлади. Моу ҳеч қачон революционер бўлмаган, лекин у консерватор ҳам эмас. У реалист, португалиялик ота-боболари каби у ҳам гоҳ сокин, гоҳида жўшқин денгизда янги ерларни "забт" этиш ниятида саёҳат қилади. Жозе вазият қанчалик жиддийлигини тушуниб турибди ва ўртага исмини қўйишга қарор қилди. Бу вазиятда мураббийнинг ҳам, клуб раҳбариятининг ҳам мақсади ўхшаш, фикрлар ўхшашлиги, биргаликда ҳаракат қилиш эса катта кучлиги ҳеч кимга сир эмас".

Балки такрорлармиз?

5. Ғолиблик менталитети йўқлиги - сўнгги йиллардаги "Рома"нинг катта муаммоси. Франческо Тотти маълум вақт жамоани ортидан эргаштирди, аммо сардор кетгач... Ҳозирги вазиятда клубга универсал мураббий зарур: кийиниш хонасини ҳам бошқара оладиган, менталитетни ўзгартиришга қодир ва узоқ йиллик лойиҳа ярата оладиган. Масаланинг бошқа томони, Жозенинг буларнинг барчасини ҳаётга татбиқ этишга куч ва хоҳиши етармикан? Гапда - ҳа. Амалда қандай бўлади, вақт кўрсатади. Лекин клуб мухлисларидан жуда катта марраларни орзу қилиб, ишониб қолишга шошилмасликни сўрардик - Моуриньо дарҳол клубга совринлар келтириш учун ҳозирда ўзининг оптимал "спорт формасида" эмас. Лекин шоу ва эҳтирослар, матбуот-анжуманларидаги "қайноқ" жумлалар кафолатланган.


Нозима Зарипова таржимаси 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика