Жозе Моуриньо қўл остида порлаган футболчилар
01 jul 2016 15:55
News
Жозе Моуриньо қўл остида порлаган футболчилар
Бугун португалиялик мураббий қўл остида ўсишга эришган футболчилар ҳақида гаплашамиз.
Испаниялик Хесе Родригес айнан Моуриньо қўл остида илк маротаба катта футболда майдонга туша бошлаган. Унинг "Реал"даги дебюти 2011 йилга тўғри келади. Моуриньо ўша пайтлардан бошлаб ёш футболчига ишонч билдира бошлаганди.
Альваро Мората Моуриньо кетганидан сўнг "Реал" захира футболчиларидан бирига айланди ва "Ювентус"га ўтиб кетди. 2012 йилгача у аста-секин "қироллик клуби" асосий таркибида майдонга тушиб келаётганди.
Моуриньонинг яна бир топилмаларидан бири - Курт Зума. "Челси"даги фаолияти давомида "Сент Этьен"дан 12 миллион фунт эвазига ҳарид қилинган Зума "аристократлар"нинг асосий таркиб футболчисига айланиб улгурганди. Афсуски, у айни пайтда жароҳат олган ва бу йил катта эҳтимол билан футбол ўйнай олмайди.
Ёш Рафаэль Варан Моуриньо қўл остида Пепедан асосий таркибдаги ўрнини олиб қўя бошлаганди... Ҳозирги кунда португалиялик мураббий Варанни ўзининг янги жамоаси - МЮ сафида кўришни истамоқда.
2004 йилда Моуриньо "Челси" бош мураббийига айланганидан сўнг машҳур Карло Кудичинининг ўрнига деярли ҳеч ким танимайдиган 22 ёшли Петр Чехни "аристократ"га айлантиради. Натижа ёмон эмас - фаолиятининг асосий қисмини "Челси"да ўтказган Чех бугунги кунда АПЛ рекордчиларидан бири ҳисобланади.
Comments