Жорван Виейра: "ОКМК футболчиси ноҳақ четлатилди"
15 aug 2023 23:22
News
Жорван Виейра: "ОКМК футболчиси ноҳақ четлатилди"
- Барчага хайрли кеч. Ўзингиз кўрганингиздек, футболда ўйинни назорат қилиш, ғалабани таъминламайди. Биз ўйинни назорат қилдик, лекин рақиб дарвозасига йўл топа олмадик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг кўпроқ ҳужум қилишимиз керак эди. Йигитлар қўлидан келган барча нарсани қилишди. Жамоа машғулотларга қайтганига бор йўғи бир ой бўлди. ОКМК жамоаси эса мавсум ўртасига етиб келди. Афсуски, Қатарга бориш ва "Ал-Араби"га қарши ўйнаш ниятимиз амалга ошмади. Рақибимизни кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Биз ҳужумларимизни якунга етказа олмадик, яъни кам зарба бердик. ОКМК жамоаси бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг, мен уч ҳужумчини майдонга ташладим ва балки бу қарор хато бўлгандир. Нима бўлганида ҳам, футболчиларимга раҳмат. Энди бизни миллий чемпионатимиз кутиб турибди. Биринчи турдаги рақибимиз, Ўмоннинг энг кучли рақибларидан бири. Мен ҳеч қачон "қизил" кийимдаги (ҳакамлар) инсонларни муҳокама қилмайман, лекин менинг фикримча гол бўлган вазиятда дарвозабонимизга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ўйлайманки, мана шундай ўтиш ўйинларида минтақанинг энг яхши ҳакамлари ишлаш керак. Сабаби, бу бор йўғи бита учрашув. Тўғриси, Боакьенинг иккинчи сариқ карточкаси нотўғри кўрсатилди деб ўйлайман. Мен шундай одамман ва ҳамма нарсада адолат ҳукм топишини истайман. Қадрли журналистлар, яна бир бор сизлардан илтимос қиламан. Темур Кападзега саломимни етказиб қўйсангиз. У менинг қўл остимда ўйнаган ва у билан ажойиб дамларни ўтказганман.
- Сариқ карточка олган вақтингиз ҳакамга нима дедингиз?
- Бу касбимнинг бир қисми. Мен эътироз билдирдим ва шу сабаб сариқ карточка олдим. Менинг 42 йиллик мураббийлик тажрибамда биринчи маротаба сариқ карточка олишим, мураббийлик фаолиятим давомида 1000тадан кўпроқ учрашув ўтказганман ва бирор маротаба сариқ ёки қизил карточка олмаганман.
- Футболчиларингиз иккинчи бўлим ўртасида чарчаб қолишди. Захира футболчиларини эртароқ майдонга туширишингиз мумкин эдику?
- Футболчиларим чарчаб қолгани сабаб мағлуб бўлганимиз йўқ. Биз тактик томонлама рақибдан енгилдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ҳар доим ҳам ўйин темпига мослашиб кета олишмайди. Рақиб бизни қийнаб қўйди ва шу сабабдан иккинчи тайм аввалида гол ўтказиб юборишимиз мумкин. Футболда учта якуний натижа бор - ғалаба, дуранг ва мағлубият. Бугунги учрашувда ким тўппончадан эртароқ ўқ узган бўлса, ўша жамоа ғолиб бўлди. Ягона урилган гол ҳам, жарима зарбасидан урилди. Биз бугун мағлуб бўлдик, лекин майдонни бошимизни тик кўтарган ҳолда тарк этдик. Рақибимиз иккинчи таймни қандай бошлашни зўр билар экан. Рақиб жамоасининг мураббийини табриклайман ва уларга омад тилайман. Яхши жамоа ташкил қилинган ва бундан ҳам яхшироқ натижаларга эришиши мумкин.
- Ўзбекистон клубларида ишлаш ниятингиз борми? Сизнинг 31чи клубингиз Ўзбекистондан бўлишига қандай қарайсиз?
- Менга ўтган йили Ўзбекистондан таклиф бўлди. Айнан қайси жамоа таклиф берганини айтиш нотўғри. Биз молиявий масалалар бўйича келиша олмадик. Мен Ўзбекистонга кўп маротаба келганман ва яна бир ташриф буюришни истайман. Араб тилида "мактуб" деган сўз бор ва сизлар ҳам ушбу сўзнинг маъносини биласизлар. Менга Ўзбекистондан "мактуб" келса, ишлашга тайёрман. Ўзбек футболчилари ва жамоаларингиз анча кучли, лекин тушунмайман нега сизлар ҳали ҳам халқаро майдонда катта ютуқларга эриша олмаяпсиз. Мен 2007 йилги Осиё кубогида Ўзбекистонга ўйин ўтказганман ва ўшанда сизларнинг жамоангиз бизни "янчиб" ташлаган эди. Бизга бирорта имконият қолдиришмаган эди. Осиё кубоги-2007да Ироқ терма жамоаси билан чемпион бўлганман ва бизни энг кўп қийнаган рақиб: Ўзбекистон ва Жанубий Корея бўлган эди. Барчангизга раҳмат ва насиб қилса биз яна учрашамиз
Comments