Latest news

08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  0 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  8 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  17 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  13 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  10 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0

Жорже Жезус: "Барча муаммоларимизга майдоннинг ёмон ҳолати сабаб бўлди" News

Жорже Жезус: "Барча муаммоларимизга майдоннинг ёмон ҳолати сабаб бўлди"

Элит ОЧЛ нимчорак финал баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" (1:0) баҳсидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Жорже Жезус матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Плей-офф баҳсининг биринчи қисми якунланди. Энди бизни жавоб учрашуви кутиб турибди. Риёддаги учрашувга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Бундай майдонда ўзимиз истаган футболни намойиш эта олмадик. Шу сабабли ўз ўйинимизга ўзгаришларга киритишга мажбур бўлдик. Узун паслар ва иккинчи тўпга биринчи бўлиб эгалик қилишга ҳаракат қилдик. Бундай майдонда сифатли футбол намойиш этиш қийин масала. Бундай совуқ об-об-ҳавода жароҳатларимиз сони ҳам кўпайиб кетди. Минус беш ҳарорат ва майдоннинг ёмон ҳолати бунга сабаб бўлди. Бугунги ўйиндаги мағлубият эмас, асосий таркиб ўйинчиларини йўқотганимиз мен учун энг ёмон натижа бўлди. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак. Бир ҳафтадан сўнг Риёдда ўйнаймиз" - деди Жорже Жезус.

- "Ал Ҳилол" бугун ўзига мос футбол намойиш эта олмади. Жамоа яхши ҳужумлар қилмади ва бир нечта футболчилари жароҳат олди. Бундай ёмон ўйиннинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"дек яхши шаклланган жамоа бизга кўп муаммолар келтириб чиқарди. Яна бир бор такрорлайман, бугун қайси футболчимиз майдонда бўлишидан қатъи назар улар ўз даражасидаги ўйинни намойиш эта олишмади. Бунга сабаб майдон ҳолати бўлди. Шу сабабли биз ўз услубимизни ўзгартирдик. Биз кўпроқ яккакурашларга эътибор қаратдик, аммо бу бизнинг тактикамиз эмас эди. Ўйин бизни ўз услубимизни ўзгартиришга мажбур қилди. Совуқ об-ҳаво ва майдон ҳолати туфайли кўп футболчиларимиз ўйин охиригача қадар ўйнай олишмади. Барча муаммоларимизга ёмон майдон ҳолати сабабчи. Мен бугун жамоам қандай ўйин намойиш этганига эмас, жамоам қандай қилиб кейинги ўйинга тикланиши муҳимроқ. Бугунги муаммоларнинг сабабини айтиб ўтдим.

- "Пахтакор" бугун сиз кутгандек ўйин намойиш этдими?

- "Пахтакор"нинг ўйини мен ҳайрон қолдирмади. Ўйин фақатгина курашлардан иборат бўлди. Бундай шароитларда ўйинни назорат қилиш қийин. Барчасига майдон ҳолати сабабчи. Биз қўлимиздан келган барчасини намойиш этдик. Энди Риёддаги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.


Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика