Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Жўрабоев, Сафаров, Паншанбе, Самиев, Шарипов... Тожикистон термасининг Камбоджа ва Филиппинга қарши ўйинлар учун таркиби News

Жўрабоев, Сафаров, Паншанбе, Самиев, Шарипов... Тожикистон термасининг Камбоджа ва Филиппинга қарши ўйинлар учун таркиби

Гела Шекиладзе бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби терманинг Камбоджа (5 июнь) ва Филиппин (10 июнь) билан ўйинлари учун қайдномани эълон қилди.

Тожикистон терма жамоаси таркибига 3 нафар дарвозабон, 8 нафар ҳимоячи, 8 нафар ярим ҳимоячи ва 5 нафар ҳужумчи киритилди.

Дарвозабонлар — Рустам Ятимов ("Ростов", Россия), Олег Баклов ("Уфа", Россия), Сафармад Гаффоров ("Баркчи").

Ҳимоячилар — Ваҳдат Ханонов ("Сепахон", Эрон), Зоир Жўрабоев ("Сўғдиёна", Ўзбекистон), Манучеҳр Сафаров ("Динамо", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Ахтам Назаров, Табрез Исломов, Содиқжон Қурбонов (барчаси – "Истиқлол"), Мусо Қаҳоров ("Баркчи").

Ярим ҳимоячиларПарвизжон Умарбоев ("Локомотив" Пловдив, Болгария), Эҳсони Паншанбе ("Сўғдиёна", Ўзбекистон), Амадони Камолов ("Гол Гохар", Эрон), Фатхулло Олимзода ("Арсенал", Беларусь), Алижони Бўризод ("Самгурали", Грузия), Амирбек Жўрабоев ("Истиқлол"), Азизбек Хаитов ("Равшан"), Шуҳрат Элмуродов ("Хўжжанд). 

ҲужумчиларШаҳром Самиев ("Хоразм", Ўзбекистон), Шервони Мабатшоев ("Кяпаз", Озарбайжон), Далер Шарипов ("Шўртан", Ўзбекистон), Нуриддин Ҳамроқулов ("Вахш"), Шериддин Бобоев ("Равшан").

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси 5 июнь куни Камбоджа билан ўртоқлик ўйини ўтказса, 10 июнь куни 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасидаги 2-тур учрашувида Филиппинга қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин меҳмонда бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика