Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Жиззахда иккита мусобақа бўлиб ўтди News

Жиззахда иккита мусобақа бўлиб ўтди

Жиззах вилоятида иккита мусобақа ўтказилди.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йилги тақвим режасига асосан  U-16 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича Ўзбекистон Кубоги  мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Қайд этилган натижалар:

Мусобақа якунларига кўра 3 - ўринларни Самарқанд ва Бухоро вилояти жамоалари, 2-ўринни Сирдарё вилояти ҳамда 1-ўринни Жиззах вилояти терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Кубок, медаль, дипломлари ҳамда Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу мусобақани одилона бошқариб борган ҳакамлар бригадаси ҳам Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.



Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Салиев Эргаш Алибекович томонидан илк марта вилоят 2-лига чемпионати ғолиби ҳамда "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси ғолиби жамоалари ўртасида "Вилоят Супер Кубок" баҳси ўтказилди. Зомин тумани марказий стадионида ўтказилган учрашувда Зарбдор туманининг "Бўстон" ҳамда Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоалари ўзаро беллашишди. Қизғин ва курашларга бой ўтган учрашувда Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоаси якунда 3-2 ҳисобида ғалаба қозониб "Вилоят Супер Кубоги" нинг илк соҳибига айланишди. Ўйин якунлангач ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Салиев Эргаш Алибекович ҳаммани кириб келаётган янги йил билан табриклади. Шундан сўнг учрашувнинг биринчи голи муаллифи "Янгиобод" жамоаси футболчиси Қодиров Жахонгир, учрашувнинг энги яхши ўйинчиси "Бўстон" жамоаси футболчиси Элдорбек Эркиновлар вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти томонидан телевизор билан тақдирландилар. Зарбдор туманининг "Бўстон" жамоаси диплом, Янгиобод туманининг "Янгиобод" жамоаси "Вилоят Супер Кубоги" ҳамда диплом билан тақдирланишди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика