Жиянов мухлисларга ваъда берди
20 nov 2022 22:59
News
Жиянов мухлисларга ваъда берди
|
Uzbekistan |
Friendlies . Round 1 20/11/2022, 17:00 0
:
0
Finished
|
Russia |
Stadium: 14539 spectators
Ўйиндан кейин Русланбек Жияновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Руслан, дебют билан табриклайман. Биринчи йиғин ҳақидаги таассуротлар қанақа?
— Ҳаммаси аъло даражада. Аввало, чақирилганимдан хурсандман. Мураббий майдонга тушиш имконини берди. Терма жамоа нималигини ҳис қилиб кўрдим. Раҳмат.
— Майдонда ортиқча босим пайдо бўлмадими?
— Йўқ. Ҳар доим қилиб юрган ишимиз, босим бўлиши керак эмас.
— Кузяев билан тўқнашув ҳақида гапирсангиз. Ўша эпизодга ҳакам эътибор қаратмади. Далер оёғингизга тепдими?
— Мен симуляция ишлатмайман. У оёғимни босиб олди. Рефери бу ҳаракатни "кўрмади".

— Бугун 35 дақиқа ўйнадингиз. Захирага олинаётганингизда мураббийдан ранжимадингизми?
— Йўқ, нега хафа бўлишим керак? У мени миллий жамоага жалб қилди, бу ерда дебют қилишимга имкон берди. Бу кунни ҳеч қачон унутмайман.
— Яшил майдонга чиққан ҳар қандай бола терма жамоада ўйнашни орзу қилади. Бугун сизнинг ниятларингиз амалга ошдими?
— Қисман айтсак, ҳа. Аммо бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. Ҳали халқимизни хурсанд қиламан. Бунга ваъда бераман.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments