Latest news

10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасига қуръа ташланди, эртадан қизиқарли баҳслар бошланади News

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасига қуръа ташланди, эртадан қизиқарли баҳслар бошланади

Жорий йил 22-30 октябрь кунлари пойтахтимизда илк маротаба вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун «Миллий» стадионда ушбу мусобақалар олдидан матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасининг плей-офф босқичларида жамоалар майдонда 8 кишидан ҳаракат қилишади ва ўйин майдонининг тенг ярмида ташкил этилади. Ҳар бир жамоа захирасидан яна 7 киши жой олади.

Шунингдек, бу мусобақада фақат марказий аппарат ходимлари эмас, балки тизимдаги ташкилотлардан ҳам ҳаваскор футболчилар жамоа таркибига жалб этилиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад, корхона-ташкилотлар марказий аппаратида ходимлар камлиги сабабли четдан профессионал ёки ярим профессионал жамоаларда тўп тепаётган футболчиларни жалб этилишининг олдини олишдан иборат.

Қолаверса, «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида профессионал фаолиятини якунлаганига камида беш йил бўлмаган ҳамда ишга қабул қилинганига камида бир йил тўлмаган ходимларнинг қатнашишига рухсат берилмайди. Бу ҳам мусобақанинг ҳалол, шаффоф ва адолатли ўтишига хизмат қилади.

Шундан сўнг илк маротаба ташкил этилаётган «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасига қуръа ташланди. Унга кўра жамоалар ўз рақибларини билиб олишди.


«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»

1/32 финал жуфтликлари

Республика маънавият ва маърифат маркази – Давлат Солиқ қўмитаси

«Ўзтрансгаз» АЖ – Мактабгача таълим вазирлиги

«Шарқ» нашриёти ДУК – Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Автомобиль йўллари қўмитаси – Молия вазирлиги

«Турон банк» АТ – «Узвторсветмет» АЖ

«Вақф» хайрия жамоат фонди – Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

«Ўзагротехсаноатхолдинг»АЖ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Миллий олимпия қўмитаси

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ – Давлат тест маркази

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи агентлиги – «Агробанк» АТБ

«Ўздонмаҳсулот» АК – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

Марказий банк – Пенсия жамғармаси

Ўзбекистон футбол ассоциацияси – «Ўзбекенерго» АЖ

«Олмалиқ КМК» АЖ – Ўзбекистон миллий электр тармоқлари

«Ўзстандарт» агентлиги – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим маркази

Транспорт вазирлиги – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ

«Ўзагросуғурта» АЖ – «Ўзархив» агентлиги

Олий аттестация комиссияси – «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Гидрометеорология хизмат маркази – «Ўзбекчармсаноат» уюшмаси

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида 53та жамоа қатнашмоқда. 11та жамоа баҳсларга 1/16 финалдан қўшилади. Ўйинлар ҳар куни соат 10:00дан бошланади.



Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика