Latest news

17:30"Ньюкасл" - "Арсенал"  0 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  1 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 17:10Суперлига. "Қизилқум" — "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  8 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  2 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   6 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0

Жиддий айблов, туҳмат ва клуб шаънига ҳақорат – «Динамо»нинг «Қўқон-1912» бош мураббийи сўзлари бўйича баёноти News

Жиддий айблов, туҳмат ва клуб шаънига ҳақорат – «Динамо»нинг «Қўқон-1912» бош мураббийи сўзлари бўйича баёноти

Про лига 9-тури доирасида 20 май куни Самарқандда бўлиб ўтган «Динамо» - «Қўқон-1912» учрашувидан кейин меҳмон жамоа бош мураббийи Муҳсин Низомиддиновнинг матбуот анжуманидаги сўзларига нисбатан «Динамо» ПФКнинг баёноти:

«Қўқон-1912» бош мураббийининг сўзлари футбол сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалгач, турли манбаларда «Динамо» шаънига нисбатан нотўғри қараш пайдо бўлди. Айниқса, Муҳсин Низомиддиновнинг самарқандлик мухлислар ҳақидаги ножўя сўзлари маҳаллий ишқибозларни жунбушга келтириб, 21 май якшанба куни бир гуруҳ маҳаллий мухлислар «Динамо» қароргоҳига келиб, кескин норозиликларини билдиришди. «Динамо» клуби бу борада қуйидагиларни маълум қилади:

1. «Динамо» ПФК «Қўқон-1912» бош мураббийи Муҳсин Низомиддиновнинг ўйиндан кейинги “Динамо” мавсум давомида ҳакамлар билан ишлаб келаётгани” ҳақидаги сўзларини жиддий айблов ва туҳмат, клуб шаънига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблайди.

2. М.Низомиддиновнинг “Динамо” Про лигада ҳар битта жамоани мана шунақа ҳакамлик билан ютяпти” – сўзлари жамоамизга нисбатан исбот талаб қилувчи жиддий айблов деб қабул қилинди. Шу билан бирга ўтган 7 ўйинда «Динамо» ўйинларини бошқарган ЎФА ҳакамлари (Шавкат Насибуллаев, Илья Ильин, Санжар Назаров, Ҳусан Музаффаров, Вадим Агишев, Сардор Исматуллаев, Абдурашид Худойберганов) шаънига доғ тушурувчи бу сўзлар учун Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази М.Низомиддиновдан далил-исбот талаб қилиши ёки ўз ҳакамлари шаънини ҳимоя қилишига тўғри келади. Ҳар ҳолда ўзини ҳурмат қилган ташкилот унинг ходимларини (ҳакамлар) таъмагирликда айблаётган расмий шахсни сўроққа тутишга ҳақли. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ўйиндаги вазиятлар бўйича ҳакамлар қарорига нисбатан хулоса беришига ишонамиз.

3. «Қўқон-1912» бош мураббийи ўйиндан кейин сўзида давом этаркан “Самарқанд менда яхши таассурот қолдирмади. Мухлисларида ҳам маданият йўқ. Улар Қўқонга бориб ўрганишсин” – дея, норозилигини билдириш учун «Динамо» қароргоҳига келган самарқандлик мухлисларнинг жунбушга келишига ва ижтимоий тармоқларда мухлислар ўртасида кескин ҳолатга сабаб бўлди. Ҳозирги вазиятда бундай провокацион чиқишлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини баҳолашни тегишли ташкилот ва идораларнинг ҳукмига қолдирамиз.

4. М.Низомиддинов матбуот анжуманида гапираркан, “Мана голларимизни кўриб чиқдим, бирортасида ўйин қоидаси ҳам бузилмаган, айбимиз ҳам йўқ. 3-голимизни (70-дақиқа) офсайд деб топишди. Қаердан олишди буни? Қани ВАР бормиди? Мана ҳозир видеони қўйиб бераман, кўрасизлар, бутун Ўзбекистон кўрсин голимиз қандай бекор бўлганини. Андишани отини қўрқоққа чиқаришаяпти. Бунақада ўзбек футболи қачон ривожланади?”, - дея аччиқ устида кинояли савол қўйди мураббий.

Шу ўринда Муҳсин Низомиддиновга хитобимиз шу – андишани отини қўрқоққа чиқараётган аслида ким? Жамоаси 90-дақиқада «офсайд»дан гол киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолган, ўйиндан кейин эса ПФЛ комиссари, расмийлар қаршисида асабини жиловлай олмай ўзидан бошқа барчани айблаган, матбуот анжуманида эса голлари қоида бўйича киритилгани ҳақида ёлғон гапирган «Қўқон-1912» бош мураббийими ёки ўйиндан ташқари ҳолатдан кейин киритилган гол сабабли тайёр ғалабани қўлдан чиқарса-да, қанот ҳакамининг хатосини инсон фактори дея қўл силтаб, айбни ўзидан қидирган «Динамо»ми?

Меҳмон жамоа мураббийи ўйиндан кейин популистик ҳаракати билан мезбон жамоа ва ҳакамлар шаънига туҳмат ёғдирганча жамоасининг кетма-кет ўйинларда очко йўқотаётганини хаспўшлашга уриндими ёхуд кимларгадир ишонаётгани учун бу қадар жиддий айблови жазосиз қолишига ишондими, бу – бизга қоронғу.

«Динамо» ПФК «Қўқон-1912» бош мураббийи Муҳсин Низомиддиновнинг матбуот анжуманидаги Самарқанд жамоаси ва ҳакамлар шаънига нисбатан сўзлари, самарқандлик мухлислар ҳақидаги провокацион жавоби бўйича видео ва аудио ёзувлар ПФЛ томонидан ўрганилиб, хулоса берилишини, иш ЎФА тартиб-интизом қўмитасига оширилиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан адолатли чора кўрилишига ишонади. «Динамо» ПФК ўз позицияси ва шаънини исталган минбарда ҳимоя қилишга тайёр.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика