Latest news

11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  7 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  2 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди" News

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"

"Челси" сафига яқинда келиб қўшилган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо бир қизиқ интервью берди.

"Челси" билан барча ҳужжатлар имзолангач, Санчо "аристократлар" афсоналари Дрогба ва Лэмпардни болаликдаги энг севимли футболчилари деб атади.

Умумий ҳисобда Дрогба ва Лэмпард "Челси" либосида 1 029 та ўйинда майдонга тушиб, 375 та гол урган ва 212 голли узатма берган. Шу тариқа, бу икковлон клуб тарихининг энг муваффақиятли даврларидан бирида бевосита иштирок этган ҳамда бир неча бор Премьер-лига ва ички кубокларда зафар қучган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси бош совринига ҳам эга чиқишган.

Эндиликда Санчо ўша машҳур дуэтнинг муваффақиятларини такрорлашга уриниб кўради.

"Бу ерда эканлигимдан жуда бахтлиман. Лондон - мен ўсган шаҳар ва бу ерга қайтишдан хурсандман.

Барчаси мураккаб эди ва трансфер ойнасининг охирги кунида ҳал бўлиши зарур эди. Бироқ барчаси кўнгилдагидек ўтди ва ваниҳоят бу амалга ошганидан жуда мамнунман.

"Челси" - бу буюк клуб. Биласизми, болалигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим бўлган. Энди эса худди улар каби шу клуб сафида тўп тепиш имкониятига эгаман. Бу ажойиб туйғу".


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика