Latest news

16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4

Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда News

Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда

Сўнгги миш-мишларга кўра, "Арсенал" ҳужумчи Габриэль Жезусга умид боғламаяпти ва уни қишда сотишга тайёр.

Бироқ ҳужумчининг ўзи таслим бўлмоқчи эмас.

Бразилиялик футболчи тиззасидан олган жароҳати фаолиятидаги энг оғири бўлганини айтди, аммо у тикланиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда ва таркибдаги ўрин учун курашишни хоҳлайди.

"Арсенал"га қўшилганимдан бери қийин даврларни бошдан кечирдим, аммо ажойиб дамларни ҳам ўтказдим — кўп ўйнадим, яхши формада эдим. Гол ура олмаганимда ҳам, майдонда бўшлиқлар очиб, вазиятлар яратардим. Аммо, афсуски, жароҳатларни назорат қилиб бўлмайди. Бу менинг ҳаётимдаги энг қайғули давр, бу мен энг юқори чўққида эканлигимда содир бўлди.

Мен яхши шуғулланардим, тўғри овқатланардим, дам олардим, тикланардим — ва кейин шунақа воқелик рўй берди. Энди тушундим: ўзим ҳақимда янада кўпроқ қайғуришим керак экан. Мен ҳар доим 100 фоиз жон куйдирардим, лекин агар иш юкини бошқара олмасам, яна муаммога дуч келишим мумкин", – деди Жезус лондонликлар матбуот хизматига берган интервьюсида.

Rating:    

Comments

   
24 oct 15:57:20
Bekzod
Сарлавха бошка макола учун шекилли
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика