Latest news

20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  3 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  3 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  2 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  16 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  13 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  1 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  2 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  3 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  6 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  2 15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  18 15:30Палимпсест  3 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  9

Жеррардда 6, Рунида 5, Роналдуда 4, Кейнда 3... News

Жеррардда 6, Рунида 5, Роналдуда 4, Кейнда 3...

Бугун Англия премьер-лигасида март ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди.

Унда Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн лауреат бўлди. Шундай қилиб, Англия терма жамоаси аъзоси фаолиятида учинчи бор АПЛда ойнинг энг яхшиси бўлди. 2015 йил январь ва февраль ойларида ҳам Кейн тенгсиз бўлганди.

Ушбу соврин 1994 йилдан буён ўз эгаларига топширилиб келинмоқда.

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш бўйича "Ливерпуль" собиқ сардори Стивен Жеррард мутлоқ рекордчи. Айни пайтда АҚШда ўйнаётган ярим ҳимоячи олти марта шундай совринга эга чиққан. Робин ван Перси ҳамда Уэйн Руни ҳисобида бештадан соврин бор.



Деннис Бергкамп, Тьерри Анри, Френк Лэмпард, Криштиану Роналду, Пол Скоулз ва Алан Ширер тўрт мартадан ойнинг энг яхшиси бўлишган.

Харри Кейн каби 3 мартадан лауреат бўлганлар рўйхати: Серхио Агуэро, Робби Кин, Питер Одемвингие, Рууд Ван Нистелрой, Гарет Бэйл, Дуайт Йорк, Эшли Янг.



Олти марта бу соврин бир вақтнинг ўзида икки футболчига топширилган. Сўнгги марта шундай ҳолат 2014 йил март ойида содир бўлганди. Ўшанда "Ливерпуль" клубининг икки вакили Луис Суарес ва Стивен Жеррард энг яхши деб топилганди.



Совриннинг энг биринчи эгаси германиялик Юрген Клинсманн ҳисобланади. 1994 йил август ойида "Тоттенхэм" ҳужумчиси ушбу совринга лойиқ кўрилган эди.



Клублар борасида соврин энг кўп "Манчестер Юнайтед" футболчиларига топширилган - 33 марта. Кейинги ўринларни "Арсенал" (28) ва "Ливерпуль" (22) эгаллаб туришибди.

Тўрт футболчи кетма-кет икки ой бу совринга эга чиққан: Деннис Бергкамп (1997 август ва сентябрь), Криштиану Роналду (2006 ноябрь ва декабрь), Харри Кейн (2015 январь ва февраль), Жейми Варди (2015 октябрь ва ноябрь).


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика