Жердан Шакири: "Гвардиола футболчиларга нега захирада қолаётгани тушунтириш бермайди"
24 aug 2016 23:05
News
Жердан Шакири: "Гвардиола футболчиларга нега захирада қолаётгани тушунтириш бермайди"
"Сток Сити" жамоаси ярим ҳимоячиси, "Бавария"нинг собиқ аъзоси Жердан Шакири Хосеп Гвардиола хусусида гапириб ўтди.
- Гвардиола майдонда ажойиб мураббий. Лекин бизларнинг ўзаро суҳбатларимиз ҳеч қачон яхши кечмаган.
Пеп футболчиларга нега захирада қолаётганига тушунтириш бермайди. Футболчилар қайси сабабга кўра захирада ўтирганини билишмайди.
Футболчи машғулотларда жонини бериб ишласа, шуғулланса ва захирада ўтирса алам қилади.
Мураббий эса журналистлар билан мулоқотда ўша футболчи ажойиб ҳолатда, яхши ишламоқда деса-ю, лекин уни захирада қолдираверса, бу янада ёқимсиз ҳолат. Ҳеч бўлмаса футболчига нега захирада қолаётганини тушунтириш ва айнан қайси жиҳатга кўра камчиликлари борлигини мураббий таъкидламоғи лозим.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments