Жепаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 Дубайда БАА U-15 ни мағлубиятга учратди
21 dec 2021 20:33
News
Жепаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 Дубайда БАА U-15 ни мағлубиятга учратди
Учрашувда ўсмирларимиз зафар қучишди. Ўйиндаги ягона гол муаллифи "Одил Аҳмедов академияси" тарбияланувчиси Лазизбек Мирзаев бўлди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
БАА U-15 – Ўзбекистон U-15 0:1
БАА футбол ассоциацияси майдони, Дубай.
Гол: Лазизбек Мирзаев 42'

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси 23 декабрь куни яна БАА U-15 термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиадага мақсадли ва тизимли тайёргарлик олиб бориши, кейинги йилги Осиё чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиши, шунингдек, 2023 йил ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мақсад қилинган.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments