Женнаро Гаттузо А серияда иш бошлаши мумкин News

Женнаро Гаттузо А серияда иш бошлаши мумкин

Sky Sport Italia нашри хабарига қараганда, италиянинг "Удинезе" клуби бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чикарилиши мумкин.

Бунга сабаб қилиб жамоа А сериянинг сўнгги икки учрашувида йирик ҳисобда мағлубиятга учрагани("Аталанта"дан 1:7 ва "Рома"дан 0:4) кўрсатилмоқда. Таъкидлаш лозимки, "зебралар" мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда ва уларни аутсайдерлар зонасидан 3 очко ажратиб турибди.

"Удинезе" мураббийлигига асосий номзод сифатида "Милан" клуби собиқ устози Женнаро Гаттузо кўрилмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика