Latest news

23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

ЖЧга чиққан Осиё жамоалари ФИФА кунларини қандай ўтказишди? News

ЖЧга чиққан Осиё жамоалари ФИФА кунларини қандай ўтказишди?

Март ойининг иккинчи ярмида белгиланган ФИФА кунлари муносабати билан бир қатор жамоалар ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Айниқса жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар учун ўтказилган ўртоқлик ўйинлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хабарингиз бор, Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги мундиалда тарихда биринчи марта ОФКдан 5та жамоа қатнашади.

Ушбу жамоалар ҳам ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда уларнинг ҳар бири иккитадан ўйинда майдонга тушди. Бешта жамоа жами ўнта ўйин ўтказган бўлса, биргина Эрон ғалабага эришди. Форслар Жазоирни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Осиёдан жаҳон чемпионатида қатнашадиган бошқа ҳеч бир жамоа ғалаба қозона олмади.

АВСТРАЛИЯ
Австралия терма жамоаси ФИФА кунларида Норвегия ва Колумбияга қарши баҳс олиб борди. Берт ван Марвейк шогирдлари Норвегияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди ва Колумбия билан 0:0 ўйнашди.

23 март. Австралия - Норвегия 1:4
27 март. Австралия - Колумбия 0:0

Австралия Жаҳон чемпионатида "С" гуруҳидан жой олган ва Франция, Перу ҳамда Данияга қарши баҳс олиб боради.


ЯПОНИЯ
Япония март ойидаги илк ўртоқлик учрашувини Африка вакили Малига қраши ўтказиб 0:0 ўйнади. Кейинги беллашувда эса Украина билан баҳс олиб борди ва бунда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

23 март. Япония - Мали 0:0
27 март. Япония - Украина 1:2

Япония жаҳон чемпионатида "H" гуруҳида Польша, Сенегал ва Колумбияга қарши майдонга тушади.


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея футболчилари ҳар иккала ўртоқлик учрашувини Европа жамоаларига қарши ўтказди. Иккала ўйинда ҳам имкониянтни бой берган кореяликлар биринчисида Шимолий Ирландияга 1:2 ва иккинчисида Польшага 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.  

24 март. Жанубий Корея - Шимолий Ирландия 1:2
27 март. Жанубий Корея - Польша 2:3

Жанубий Корея мундиалда ўз ўйинларини "F" гуруҳида Германия, Мексика ва Швецияга қарши ўтказади.


САУДИЯ АРАБИСТОНИ
Саудия Арабистони ҳам ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Саудияликлар ҳам Европа жамоаларига қарши иккита баҳс ўтказишди. Дастлаб жамоа Украина билан 1:1 ўйнади ва иккинчи беллашувда Бельгияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

23 март. Саудия Арабистони - Украина 1:1
27 март. Саудия Арабистони - Бельгия 0:4

Саудия Арабистонида жаҳон чемпионатида "А" гуруҳидан ўрин эгаллаган ва ўз ўйинларини Россия, Миср ва Уругвайга қарши ўтказади.


ЭРОН
Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Карлуш Кейруш шогирдлари ФИФА кунларида Африканинг иккита жамоасига қарши майдонга тушишди. Тунис билан ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган форслар кейинги баҳсда Жазоирдан 2:1 ҳисобида устун келишди.  

23 март. Эрон - Тунис 0:1
27 март. Эрон - Жазоир 2:1

Эрон жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан жой олган ва Португалия, Испания ва Марокашга қарши ўз ўйинларини ўтказади.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика