Latest news

20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  3 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  20 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  7 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1

ЖЧда умидларни оқлай олмаётганлар News

ЖЧда умидларни оқлай олмаётганлар

Tags :  ЖЧ-2018
Ҳали эрта эмасми, деб сўраётгандирсиз. Бироқ бундай эмас.

Балки буни қўпол мақола деб ҳисобларсиз. Ҳа, Россиядаги мундиал сенсацияларга бой ўтмоқда. Хўш, турнирда кутилганидек ўйнай олмаётган футболчилар борми?

ВИЛЛИ КАБАЛЬЕРО

Аргентина термасининг калбош дарвозабони. У Хорватияга қарши ўйин тажрибали киперга дарс бўлди. Якунда Кабальеро Анте Ребичга ажойиб пас ошириб берди. Футболчи ҳам ўз навбатида чиройли гол муаллифига айланди. Мураббий унинг хатосини кечирмади ва кейинги ўйинга бошқа дарвозабон ташланди.

"Мияда Аргентина термаси учун фақатгина бир савол бор эди: "Нима учун тўпни тепиб юбормади?". Сен уч марта хато қилдинг, бунинг чегарасидан ҳам чиқиб кетдинг, аммо барибир тўпни тепишни уддаламадинг. Хорватлар ўзи истаган футболни намойиш этди, бироқ уларга ғалабани рақиб дарвозабони тақдим этди", - деди ўйиндан кейин Александр Мостовой. Собиқ ҳужумчи бошқа ўйинларни камдан кам муҳокама қилади ва шунда ҳам чиройли гапларни айтиб ўтади.

Айни дамда аргентиналик мухлислар "Манчестер Юнайтед"нинг захира дарвозабони Серхио Ромеро ҳақида ўйлашмоқда. Афсуски у жароҳат олган ва мундиалда иштирок этмайди.

ЛЕО МЕССИ

Аргентина термасининг энг яхши футболчиси. Кўпчилик 0:3 ҳисобидаги мағлубиятда Лео Мессини айблади. Буёғи сир эмас, "Барселона"даги каби шериклар бўлса-да, миллий термадаги фаолияти жуда оғир ўтмоқда. "Альбиселесте" кучсизроқдек кўринмоқда.

"Унга ачинаман, чунки деярли барча топ-футболчилар миллий термада ҳам клубдаги каби ўйин кўрсата олишади. "Барселона" ва Аргентина термаларида умуман бошқача таркиб бор. "Камп Ноу"да ҳимояда аъло даражада ўйнайдиган - Бускетс, Иньеста, Ракитич каби футболчилар бор. Бироқ термада бундайларни топиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам Месси майдон марказида ва ҳужумда ҳам ўйнайди. У қайси бирига улгурсин?", - дейди Гус Хиддинк.

Мухлислар Мессидан кўпроғини кутишмоқда. Энди у бундай салбий рўйхатлардан чиқиб кетиш учун қаттиқ уринса керак.

СЕРГЕЙ МИЛИНКОВИЧ-САВИЧ

Сергей мундиалда жуда оғир ўйин кўрсатмоқда. Балки у ўзининг келажагини ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин. Унинг хизматларига "Ювентус", "Реал", "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётганди. Бироқ хавбек ҳали ўзини кўрсата олмади. Сербия эса мундиал билан хайрлашиб бўлди.

ЖЧнинг илк ўйинида Коста-Рика Александр Коларовнинг фантастик зарбаси эвазига мағлубиятга учратилди. Бироқ 2-турда сербияликлар Швейцарияга ютқазди. Шунда ҳам у ажойиб ўйнай олмади. Биргина Валон Бехрамининг ўзи Сербиянинг бутун бир ҳимоясини алдаб юрди.

Милинкович-Савич термадаги умидларни оқлай олмади. Балки у фақатгина клубида кучли футболчидир...

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика