Latest news

17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  1 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5

⚡️ "ЖЧда ўйнашни орзу ҳам қилмагандим. Фақат Ван Гал бундай ишга қўл ура олади" – Рабинер сайтимиз учун махсус Нидерландия ТЖ аъзоси билан суҳбат ўтказди News

⚡️ "ЖЧда ўйнашни орзу ҳам қилмагандим. Фақат Ван Гал бундай ишга қўл ура олади" – Рабинер сайтимиз учун махсус Нидерландия ТЖ аъзоси билан суҳбат ўтказди

Нидерландия - АҚШ (3:1) ўйинидан сўнг микст-зонада бир неча нидерландияликлар билан суҳбат қилишга муваффақ бўлдим.

Масалан, Дэви Классендан 19та пасдан сўнг урган голи ҳақида сўрадим.

- Ҳа, бу идеал гол! - дея хурсанд бўлди Классен.

- Машғулотда шунга ўхшаш нарса устида ишлаганмидингиз?

- Ҳа, шунақаси бўлган, фақат рақиб йўқ эди. Бугун ўша рақибга қарши услубимизни синадик ва улар охиргиси эмас. Бундай голдан роҳатланасан.

- Голларингиз чиройли чиқди, аммо ўйиннинг катта қисмида эски голландча услубда ўйнамадингиз. Шундай ният борми? Сизга гўзаллик керакми?

- Керак. Аммо натижа муҳимроқ. Иккисини бирлаштира оламиз деб умид қиламан.

Дейли Блин эса Луи ван Гал ҳақида, унинг бетоблиг, жамоанинг мураббий учун ўйнаши борасида гапириб берди:

- Луи бизни ҳавотир олишимизни, касал эканлигини билишимизни истамай тунда касалхонага бориб келарди. Ҳамма ван Гални ҳурмат қилади. У ҳеч қачон ўзгармайди. Юзингизга гапиради, алдамайди. У биз билан эканлигидан хурсандмиз. Ван Гал ажойиб шахс. Биз мураббийимиз учун ўйнамоқчимиз.

Суҳбатимиз 203 сантиметрлик гигант, мундиалнинг энг новча футболчиси, кутилмаганда Нидерландиянинг асосий таркиб дарвозабони Андрис Нопперт билан чўзилди.

Ҳозир учун 28 ёшда, 2021 йилнинг бошида у "Гоу Эхед Иглз" билан шартнома имзолаган, унинг ҳисобида бор-йўғи 16та расмий ўйин бор эди.

Жорий мавсум у "Херенвен" сафида барқарор ўйин кўрсатяпти, аммо ҳеч ким уни терма жамоа асосий посбони бўлишини кутмаганди. Чунки мундиал стартигача у Нидерландия терма жамоаси сафида биттаям ўйин ўтказмаганди.

- Болалигингда жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қиласан. Аммо мен билан боғлиқ вазиятда орзу ҳам қилиб бўлмасди. Энди эса у рўёбга чиқди. Бироз омадим келди. Ҳар бир баҳсда ишлашда ва ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. Бу менинг ўзига хос ҳикоям - дейди Нопперт.

- Нима деб ўйлайсиз, ван Галдан бошқаси бу ишга қўл урган бўлармиди?

- Йўқ. Ҳеч ким. Аниқ.

- Бу шунчаки туш бўлиши мумкин деб ўйлаб қоласизми?

- Йўқ. Ота-онам ҳаётнинг ҳар сониясидан роҳатланиш кераклигини айтишган. Голландияга қайтганимдан сўнг, ўрнимга ётиб, ширин дамларни эслайман. Аммо ҳозир бор эътиборим ЖЧ ўйинларида. Мен учун ҳар бир ўйин финал.

- Ўз ҳикоянгиз билан бошқа юлдуз бўла олмаган футболчиларни илҳомлантириб, юқори савияда ўйнашга ёрдам бера оламан деб ўйлайсизми?

- Менинг ҳикоям нафақат футболчилар, балки бошқа соҳа вакилларига ҳам илҳом беради деб умид қиламан. Агар ўзингга ишониб, меҳнат қилишда давом этсанг, ўз мақсадингга эришасан.


Игорь Рабинер “Championat.asia” учун Қатардан махсус

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика