Latest news

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  0 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

ЖЧда жамоалар кўпайиши ФИФАнинг даромадини оширади News

ЖЧда жамоалар кўпайиши ФИФАнинг даромадини оширади

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар сонининг 32 тадан 48 тага кўпайиши Халқаро Футбол федерацияси (ФИФА)га қўшимча 640 миллион доллар даромад келтиради.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги Франц Прессга  асосланиб хабар бермоқда.

Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан бошлаб мусобақада 48 та жамоа 16 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишини режалаштираётгани ҳақида айтилганди.

Агентлик маълумотларига қараганда, агар ушбу ўзгариш амалга оширилса, ФИФАнинг мусобақадан соф даромади, 2018 йилги Россияда ўтадиган ЖЧ якуни билан 4,18 миллион долларни ташкил этади. Таъкидланишича, жамоалар иштирокининг кўпайиши ташкилот харажатларини 325 миллион долларга оширади.

Инфантино ушбу таклифини 9-10 январь кунлари Цюрихда ўтадиган ФИФА кенгаши йиғилишида тақдим этади. Илгарироқ ФИФА кенгаши ЖЧда иштирокчилар сони кўпайтириш ғоясини ижобий қабул қилганди. Яқин йиллардаги иккита жаҳон чемпионати - Россия-2018 ва Қатар-2022 да одатдагидек 32 жамоа иштирок этади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика