Latest news

18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  3 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  0 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  0 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  18 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  8 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  16

Биласизми, ЖЧда ишлайдиган ҳакам 25 йилдан буён чиқинди ташийди ВИДЕО News

Биласизми, ЖЧда ишлайдиган ҳакам 25 йилдан буён чиқинди ташийди ВИДЕО

ЖЧ-2018га таклиф этилган панамалик ҳакамлар бригадасининг антиқа тарихи бор.

Бош ҳакамнинг ёрдамчиси сифатида ишлайдиган Габриэль Виктория 25 йилдан буён кўчаларда чиқинди териб юради.

Унинг айтишига кўра, ҳакамларга қўшимча ҳақлар тўланмайди. Уларга фақатгина ишлаган ўйинлари учун маблағ ажратилади. Бу маблағ эса жуда ҳам кам ва ушбу суммага нормал шароитда яшаб бўлмайди.

Ўз севимли ишидан, фаолиятидан воз кечмаслиги учун у оч қолмаслиги керак. Габриэль 1993 йилда чиқинди йиғувчиларнинг олдига иш сўраб борди ва у ишга қабул қилинди.

Тонгги 03:40 - уйқудан туриш вақти
05:00 - иш бошланиш вақти
17:00 - майдонда машғулот

Габриэль Виктория – ўнг томонда

"Ҳеч нимадан уялмайман, менга иккала касб ҳам ёқади. Касбдошларим билан ҳеч қандай муаммоларим йўқ, барчамиз бахтиёрмиз", - деди Габриэль.

Бундай ҳолат Викториянинг фаолиятига таъсир ўтказмади: у 2015 йили 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги ЖЧ, 2016 йилда Америка кубоги, 2017 йилда 17 ёшгача бўлганлар мундиалида қатнашди.

Викториянинг гапларига кўра, ЖЧ-2018га ҳакамлар саралаб бўлинганидан кейин, унга қўнғироқ қилишган ва табриклашган. ЖЧ-2018да илк ўйинида қатнашганидан кейин унинг либосини "буюртма" қилиб қўйган дўсти борлигини ҳам маълум қилган.




Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика