Latest news

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  1 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  19 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

ЖЧ саралаш. Осиё. Навбатдаги турга 3 кун қолди News

ЖЧ саралаш. Осиё. Навбатдаги турга 3 кун қолди

Ноябрь ойида ҳам Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккита тур ўйинлари ўтказилади.

11 ноябрь куни 5-тур учрашувлари ўтказилса, 16 ноябрда 6-тур баҳслари бўлиб ўтади. Шунда биз ушбу ойда жами 12та ўйин гувоҳига айланамиз. 

"A" гуруҳидаги вазият

Ушбу гуруҳда Эрон терма жамоаси 10 очко билан пешқадамлик қиляпти. Форслар 4та ўйиндан учтасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди.  Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 8 очко бор. 

5-тур учрашувлари. 11 ноябрь

Жанубий Корея - БАА

Ироқ - Сурия

Ливан - Эрон


Жанубий Корея навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади. Улар ҳали ғалаба қозонмаган БААни қабул қилишади. Агар БАА яна ғалаба қозона олмаса, унда бу жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси билан хайрлашса ҳам бўлаверади. Гуруҳда охирги ўринларни эгаллаб турган Ироқ ва Сурия Қатар пойтахти Доҳада ўзаро ҳисоб-китоб ишларини олиб борса, Эрон сафарда Ливан меҳмони бўлади. 


"B" гуруҳидаги вазият

Бу гуруҳда Саудия Арабистони терма жамоаси 12 очко билан пешқадамлик қиляпти. 4та ўйинда 4та ғалаба. Австралия эса 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, кейинги ўйинларда бораётган Уммон ва Япония ҳисобида бир хил 6 очкодан бор. 

5-тур учрашувлари. 11 ноябрь

Австралия - Саудия Арабистони

Вьетнам - Япония

Хитой - Уммон


Ушбу турда бизни "даҳшатли" тўқнашув кутмоқда. Негаки ҳали мағлубиятга учрамаган Япония "кенгурулар" юртига сафар қилади. Бунгача тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказган Саудия мана энди жиддий синовдан ўтади. Албатта, Австралия ўз майдонида фақат ғалабани кўзлаб тўп тепиши аниқ, негаки ортда Япония қувиб келяпти. Лекин саудияликлар ҳам қараб турмаса керак. 

Япония терма жамоаси 11 ноябрь куни ҳамма ўйинларда мағлубиятга учраётган Вьетнам майдонида ўйнайди. Хитой эса мезбон сифатида Уммон билан ўйнайди. Мезбон сифатида деганимиз боиси, учрашув Шаржада ўтказилади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика