ЖЧ саралаш. Эрон - Ироқ учрашувига мухлислар киришига рухсат берилди
20 jan 2022 17:40
News
ЖЧ саралаш. Эрон - Ироқ учрашувига мухлислар киришига рухсат берилди
27 январь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом эттирилади.
Эрон ўз майдонида Ироқ терма жамоаси билан куч синашади. Аввалроқ бу ўйинга мухлислар киритилмаслиги эълон қилинганди, лекин бугун чиққан хабарга кўра, ишқибозларнинг стадионга киришига рухсат берилади.
Фақат бир шарт билан. Яъни, стадионга 10 минг нафардан зиёд мухлис кириши мумкин эмас. Чипиталар ҳам алоҳида сотувга чиқарилади. Ҳозирча фақат 6 минг эркак ва 2 минг аёл ишқибозлар учун чипта тайёрланган. Бу ўйинга шунингдек, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳда Эрон терма жамоаси 16 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 14 очко бор.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments