Latest news

17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  1 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  20 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  2 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3

ЖЧ олдидан. Франция-1938 News

ЖЧ олдидан. Франция-1938

ЖЧ бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Биз ўтган жаҳон чемпионатлари ҳақида маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

1938 йилда миллий термалар иштирокида ҳисоб бўйича учинчи жаҳон чемпионати ўтказилди. Турнир Францияда ўтказилди, унда кетма кет иккинчи марта Италия термаси чемпионликка эришди.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ

1938 йилги ЖЧда қатнашиш учун 37 давлатнинг терма жамоалари ариза топширишди. Финал босқичида эса 16 терма учун жой олиб қўйилганди.
Илк марта мезбон, амалдаги чемпион автоматик тарзда ЖЧга йўлланма олишди. Демак, Франция ва Италия турнирга йўлланма қўлга киритиб бўлди. Қолган 14 ўрин учун саралаш ўйинлари ўтказилди.

Ўз ҳудудида фуқаролар уруши бўлаётгани учун Испания турнирда қатнаша олмади. Қолган 34 терма эса ҳудуд принципига кўра, 12 гуруҳга бўлинди. Саралашдан қуйидаги термалар финал босқичига йўлланма олишди:

1-гуруҳдан Германия, Швеция
2-гуруҳдан Норвегия
3-гуруҳдан Польша
4-гуруҳдан Руминия
5-гуруҳдан Швейцария
6-гуруҳдан Венгрия
7-гуруҳдан Чехословакия
8-гуруҳдан Австрия
9-гуруҳдан Голландия, Бельгия
10-гуруҳдан Бразилия
11-гуруҳдан Куба

ТУРНИР

Ўша вақтларда Европа бироз нотинчроқ эди. Испанияда фуқаролар уруши бўлаётганди, Австрия эса уруш натижасида Германияга қўшилаётганди. Шу боисдан турнирга йўлланма олган Австриянинг жойи бўш қолди. Уларнинг ўрнига Англиянинг иштирокини таклиф қилишди. Бироқ бу вариант рад этилди.

Лотин Америкадан эса Куба ва Бразилия термалари иштирок этишди. Улар эса турнирга ўзгача руҳ олиб кира олишди.

Ушбу турнирдаги учрашувларда илк марта янгича дизайндаги, устида иплари йўқ, ичи ҳаво билан тўлдирилган тўплар фойдаланилди. Шунингдек, илк марта Бразилияда Европадан радиотрансляциялар амалга оширилди. Ўша вақтларда барча Гальяно Нетонинг шархини эшитишган.
ЖЧ турнири олимпия тизимида ўтказилди. Германия кутилмаганда илк раунддаёқ мусобақа билан хайрлашди. Улар Швейцарияга мағлуб бўлишди. 

Биринчи давранинг бошқа бир учрашувида Бразилия ва Польша термалари ўзаро тўқнаш келишди ва футбол тарихидаги энг драматик учрашувлардан бирини ўтказишди. "Қора бриллиант" лақаби билан машҳур бўлган Леонидас хет-трикни қайд этган бўлса, польшалик Эрнест Вилимовский тўрт бора рақиб дарвозасини ишғол этди. Якуний ҳисоб 6:5, бразилияликлар фойдасига. Италия чорак финалда мезбон Франция термасини мағлубиятга учратди.

1/8 финал
Швейцария - Германия 1:1
Швеция - Австрия +/-
Куба - Руминия 3:3
Чехословакия - Голландия 3:0
Франция - Бельгия 3:1
Венгрия - Голланд Ост-Индияси 6:0
Италия қироллиги - Норвегия 2:1
Бразилия - Польша 6:5
Қайта ўйин
Куба - Руминия 2:1
Швейцария - Германия 4:2

1/4 финал
Италия қироллиги - Франция 3:1
Венгрия - Швейцария 2:0
Швеция - Куба 8:0
Бразилия - Чехословакия 1:1
Қайта ўйин
Бразилия - Чехословакия 2:1

1/2 финал
Италия қироллиги - Бразилия 2:1
Венгрия - Швеция 5:1

3-ўрин учун
Бразилия - Швеция 4:2

Финал
Италия қироллиги - Венгрия 4:2

ТЎПУРАРЛАР

Леонидас (Бразилия) - 7
Дьюла Женгеллер (Венгрия) - 6
Дьёрдь Шароши (Венгрия), Сильвио Пиола (Италия) - 5
Жино Колаусси (Италия), Эрнест Вилимовский (Польша) - 4 гол

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика