Latest news

05:35Роналдунинг мақтовига сазовор бўлган, уруш туфайли жамоасини ўзгартирган ва "Пахтакор"ни ОЧЛнинг кейинги босқичига олиб чиққан Брайан Риаскос билан яқиндан танишамиз  0 03:00ЕЧЛ. "Брюгге", "Бавария" ва "Бенфика" кейинги босқичга йўл олди. "Аталанта", "Селтик" ва "Монако" эса мусобақани тарк этди  35 00:41ЕЧЛ. "Фейеноорд" Италияда дуранг ўйнаб кейинги босқичга йўл олди, "Милан" мусобақани тарк этди  45 00:17"Борнмут" устози "Реал"га йўл олиши мумкин?!  5 23:38"Манчестер Сити" Мадридга 22 футболчи билан йўл олди, улар орасида Ҳусанов ҳам бор  32 23:09Расман: "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ 1/8 финалидаги рақиби — "Ал Ҳилол"  36 22:57Ўртоқлик ўйини. ОКМК бугунги иккинчи ўйинида Қозоғистон жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:27Фирмино АПЛга қайтиши мумкин  3 21:20"Динамо"ни тарк этган Абубакр Мўйдинов фаолиятини Европа клубида давом эттиради  6 21:03Вальверде "Ман Сити" билан ўйин ҳақида: "Реал" ушбу кечани мухлислар учун унитилмас қилишга ҳаракат қилади"  17 20:37Назорат ўйини. "Бухоро" Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади  7 20:19"Арсенал" ва "Челси" Бундеслигадаги футболчига қизиқиб қолган  2 19:50"Барселона" Левандовскига 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда  11 19:24Ўртоқлик ўйини. ОКМК Украина жамоасидан минимал ҳисобда устун келди  2 18:58"Атлетико" етакчиси жароҳат туфайли бир ярим ойни ўтказиб юборади  9

ЖЧ олдидан. Бразилия-1950 News

ЖЧ олдидан. Бразилия-1950

Tags :  ЖЧ-2018
Жаҳон чемпионатига ҳам оз вақт қолди. Биз мундиаллар тарихи ҳақида ёзишда давом этамиз.

1950 йилнинг 24 июнь-15 июль кунлари Бразилия яшил майдонларида ҳисоб бўйича тўртинчи жаҳон чемпионати ўтказилди.

Иккинчи жаҳон уруши сабабли 1938 йилдан кейин илк марта жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Унда Уругвай термаси ғолибликка эришди ва 1930 йилги натижасини такрорлади.

Гуруҳ босқичидан чиққан жамоалар совринли поғоналар учун яна бир бор айлана тизимида куч синашди, шу боисдан ушбу турнир тарихда қолди. Ҳал қилувчи беллашувда Уругвай мезбон Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, ушбу турнир соврини илк марта Жюль Риме номи билан аталди.

ҚАТНАШЧИЛАР

Турнирда 16 терма жамоа қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди:

Европа
Англия
Испания
Италия - амалдаги жаҳон чемпионлари турнирга автоматик тарзда йўлланма олган
Туркия
Швейцария
Швеция
Шотландия
Югославия

Жанубий Америка
Боливия
Бразилия - турнир мезбони автоматик тарзда йўлланма олган
Парагвай
Уругвай
Чили

Шимолий Америка
Мексика
АҚШ

Осиё
Ҳиндистон

Саралаш бошлангунча Туркия ва Шотландия чемпионатда қатнашишдан бош тортди. ФИФА бўш жойларни Португалия ва Франция орқали тўлдиришга ҳаракат қилди, бироқ бунга португаллар рад жавобини берди. Саралашдан муваффақиятли ўтган Франция ва Ҳиндистон мундиалда қатнашишдан бош тортди. Якунда чемпионат 1930 йилги каби 13 терма иштирокида ўтказилди. Гуруҳлардаги таркибларга ўзгартиришлар киритилмади.

Турнирда илк марта Англия термаси ҳам қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ

Автоматик тарзда турнирга йўлланма олиш

Амалдаги жаҳон чемпиони турнирга автоматик тарзда турнирга йўлланма олди. Бироқ турнир бўлишига бир йил қолганида Италия термасининг асосини ташкил этган "Торино" футболчилари авиаҳалокатга учради. Шунга қарамасдан Италия турнирдан чиқиб кетмади, аммо улар Бразилияга кемада боришди.

Қолган 14 ўрин шу тарзда тақсимланди: Европадан 7, Американинг икки қитъаси учун 6 ва Осиёга 1 йўлланма берилди.

Саралашга йўлланма берилмаганлар

Иккинчи жаҳон урушида "фаол" бўлгани учун Германия ва Япония терма жамоалари саралашга қўйилмади. Бироқ Италия ва Австрия санкциялардан четда қолишди. Шунингдек, Саар (Германиядаги вилоят) ва ГДР термалари ҳам "қопдан тушиб қолди“.

Британия термалари

Узоқ йиллардан кейин Британия таркибидаги давлатлар ҳам ЖЧда қатнашиш таклифини қабул қилишди. Британияликлар ўзларининг гуруҳли тизимини ишга солишди ва саралаш босқичига энг яхши икки терма Англия ва Шотландия йўлланма олди.

Саралашгача чиқиб кетганлар

Ўша даврдаги ҳолатни инобатга олган ҳолда дунёнинг кўплаб давлатлари ЖЧда қатнашмасликни маъқул топди. Саралашда қатнашмасликни Хитой, Собиқ Иттифоқ, Болгария, Венгрия, Греция, Чехословакия каби давлатлар истади. 1938 йилги мундиалда қатнашган Руминия, Польша, шунингдек, Исландия ва Албания кабилар ҳам саралашда қатнашишдан бош тортди.

ТУРНИР

Стадионлар

Рио-де-Жанейро. "Маракана", 199854
Сан-Паулу. "Пакаэмбу", 60000
Белу-Оризонти. "Сети-ди-Сетембру", 30000
Куритиба. "Вила Капанема", 10000
Порту-Алегри. "Дос Эукалиптус", 20000
Ресифи. "Илья-ду-Ретиру", 10000

Финал ўйинлари

Бразилия - Швеция 7:1
Уругвай - Испания 2:2
Уругвай - Швеция 3:2
Бразилия - Испания 6:1
Уругвай - Бразилия 2:1
Швеция - Испания 3:1

Жадвал

Ў

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

±

О

1

Уругвай

3

2

1

0

75

+2

5

2

Бразилия

3

2

0

1

144

+10

4

3

Швеция

3

1

0

2

611

−5

2

4

Испания

3

0

1

2

411

−7

1

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика