Latest news

12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  0 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  0 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  2 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  20 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  11 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3

ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда News

ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда

ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида ЖЧ-2026 плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Хабарингиз бор, ЖЧ 3-саралаш босқичида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган олтита жамоа – Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари – 2025 йил 8 октябрдан 14 октябргача марказлаштирилган форматда кураш олиб бориш учун учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. "А" гуруҳи баҳсларига Қатар мезбонлик қилса, "B" гуруҳи учрашувлари Саудия Арабистонида ўтади. 

Маросимни Шин Ман Гил билан биргаликда Ўзбекистон терма жамоаси устози Тимур Кападзе олиб борди. 

"A" гуруҳи

Қатар

БАА

Ўмон


"B" гуруҳи

Саудия Арабистони

Ироқ 

Индонезия

Ҳар бир гуруҳнинг иккинчи ўрин эгалари 2025 йилнинг 13 ва 18 ноябрь кунлари ФИФА плей-оффига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этади. Ғолиб ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь куни БАА билан дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ЖЧга йўл олган эди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика