Latest news

15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  0 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  1 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   0 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  1 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  11 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  10 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  11 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат News

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур турдан кейин уччала гуруҳдаги ҳолатни келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳидаги натижалар.


"Б" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"С" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"А" гуруҳида Ўзбекистон ҳамда Эрон ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб туришибди. Кўпроқ гол урганимиз сабаб жадвалда биз биринчи ўриндамиз. 1-турда Қатарни енгга БАА ҳисобида 3 очко бор. Охирги иккита Осиё кубоги чемпиони Қатар эса икки турда бор йўғи 1 очко жамғарди.


"Б" гуруҳида бирданига 3 жамоа бир хил 4 очкодан йиғган. Булар: Иордания, Жанубий Корея ва Ироқ. Бу гуруҳда Ўмон ҳали очко олмади.


"С" гуруҳида Япония 6 очко йиғди, 12 та гол урди ва ҳали гол ўтказиб юбормади. Саудия Арабистонида 4, Баҳрайнда 3 очко. Австралия эса бор йўғи 1 очко олди.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи Осиё минтақасида 2 турдан кейин тўпурарлар пойгасида Такуми Минамино, Аясе Уэда, Хидемаса Морита (уччаласи Япония), Язан Ал Наймат (Иордания) ва Ҳассан Кадеш (Саудия Арабистони)лар иккитадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда. Голли паслар борасида эса Юня Ито (Япония) ва Маҳмуд Ал Марди (Иордания) 3 тадан ассист билан етакчи. Ал марди ҳар уччала голли пасини айнан 2-турда Фаластинга қарши беллашувда берган. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳар иккала ўйинда ҳам биттадан голли пас берган ва ассистентлар борасида бир нечта футболчилар билан бирга иккинчи қаторда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасида навбатдаги 3-тур учрашувлари 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўша куни ўз майдонида Эронни қабул қилади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика