Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

ЖЧ-2026 қандай бўлади? 48та терма жамоа, гуруҳда эҳтимолий пенальтилар серияси ва иккита мини-турнир формати News

ЖЧ-2026 қандай бўлади? 48та терма жамоа, гуруҳда эҳтимолий пенальтилар серияси ва иккита мини-турнир формати

Барчасини кейинги йил ҳал қилади.

18 декабрь куни ЖЧ-2022 якунланди, энди кейинги турнир ҳақида ўйлаш вақти келди. У 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади. Ва ўша мундиал аниқ тарихий бўлади, сабаби ЖЧда илк бор 48та терма жамоа иштирок этади.



Ўзгаришларнинг асосий сабаблари: футболни оммалаштириш (яна 16 мамлакат ЖЧдаги иштирокни нишонлайди) ва молиявий фойда.


Кенгайиш квоталарга қандай таъсир қилади?


Табиийки, жамоалар сонининг умумий ўсиши билан барча қитъа конфедерациялари вакиллари ҳам ўсиб боради.


Осиё: 8та терма жамоа (олдинги квотага 4та қўшилади).

Африка: 9та (+4).

Шимолий, Марказий Америка ва Кариб денгизи мамлакатлари: 6 (+3).

Европа: 16 (+3).

Жанубий Америка: 6 (+2).

Океания: 1 (+1).


Яна 2та ўрин қитъалараро ўтиш ўйинларида ўйналади.



Агар ЖЧ-2022 саралаши мисолида кўрсак, турнир таркиби бундай (46 жамоа ўтиш ўйинларисиз) бўлиши мумкин эди:


Африка: Камерун, Марокаш, Сенегал, Гана, Тунис (танланган) + Конго ДР, Миср, Мали, Нигерия (оширилган квоталар орқали танланиши мумкин эди).

Осиё: Австралия, Эрон, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Корея + Ироқ, БАА.

Шимолий, Марказий Америка ва Кариб денгизи мамлакатлари: Канада, Коста-Рика, Мексика, АҚШ + Ямайка, Панама.

Европа: Бельгия, Хорватия, Дания, Англия, Франция, Германия, Нидерландия, Сербия, Испания, Швейцария, Польша, Португалия, Уэльс + Шимолий Македония, Швеция, Украина.

Океания: Янги Зеландия.

Жанубий Америка: Аргентина, Бразилия, Эквадор, Уругвай + Перу, Чили.


Турнир қандай форматда бўлиши мумки?


Бу ҳали номаълум.

ФИФАнинг глобал ривожланиш бўйича раҳбари Венгер муҳокама қилинаётган форматларни маълум қилди: "Учта вариант бор: 3та жамоадан 16та гуруҳ, 4та жамоадан 12та гуруҳ ва 24 жамоадан 2та мини-турнир. Қарор ФИФА кенгашининг келаси йилги йиғилишида қабул қилинади".

• ESPN биринчи вариант ҳақида тўлиқ ёзди: 16 гуруҳли формат бўйича ЖЧ 2017 йилнинг январида иштирокчилар сонини оширишни қабул қилишганида келишиб олинганди.

Бу ҳолда ўйинлар сони 64тадан 80тага кўпаяди, аммо ФИФА турнир учун одатий бўлган 32 кунни (Қатардаги ЖЧ-2022 Европадаги клублар мавсуми сабаб 29 кунда ўтди) давом эттиришни режалаштирмоқда.



Ҳар бир гуруҳда ҳар бир конфедерациядан максимум битта жамоа бўлиши тахмин қилинмоқда. Европадан 16 жамоа танланиши сабаб, уларнинг ҳар бири алоҳида гуруҳларда бўлади.

Плей-офф 1/16дан бошланади, унга ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўрин чиқади. Қўрқув йўқ эмас – гуруҳ босқичининг финал ўйинида иштирок этадиган жамоалар иккисига ҳам мос келадиган натижа учун ўйнаши мумкин.

The Athletic маълумотига кўра, ФИФА бу нарсанинг олдини олиш учун 2026 йилдан бошлаб ЖЧ гуруҳ босқичида очколар тенглиги ва келишилган ўйинларнинг хавфини камайтириш учун пенальтилар сериясини жорий этишни кўриб чиққан.

• Иккинчи вариант – 4та жамоадан 12та гуруҳ. плей-оффга ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўрин чиқади + 8та энг яхши учинчи ўрин: якунда 32 жамоа учун 1/16 финал.

• Учинчи вариант – 24та жамоадан 2та мини-турнир. Ҳар бир мини-турнирда 4та жамоадан 6та гуруҳ бўлади, плей-оффга эса Евро формуласида чиқилади (ҳар бир гуруҳдаги дастлабки икки жамоа + энг яхши 4та 3-ўрин эгаси), мини-турнир ғолиблари асосий финалда учрашишади.



Ўйинлар сони деярли икки бараварга кўпаяди. ЖЧ-2022да 64та ўйин кўрдик, бу ерда эса 104та баҳс талаб қилинади.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика