Latest news

19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  1 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  1 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  3 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  4 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  48

ЖЧ-2022нинг 10та эҳтимолий кашфиёти: "Барселона"нинг юлдузли дуэти, янги Компани ва 4 миллион обуначига эга блогер News

ЖЧ-2022нинг 10та эҳтимолий кашфиёти: "Барселона"нинг юлдузли дуэти, янги Компани ва 4 миллион обуначига эга блогер

Улар ҳали 20 ёшга ҳам кирмаган, аммо уларнинг ҳар бири жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб ўсиши мумкин.

Зено Дебаст, Бельгия



Ёши: 19

Клуб: "Андерлехт"

Амплуа: марказий ҳимоячи


Роберто Мартинес қўл остидаги Бельгия терма жамоаси анъанавий равишда уч марказий ҳимоячи билан ўйнайди. Бу схемада Тоби Алдервейрелд ва Ян Вертонгенга жой кафолатланган, учинчи жойга эса Венсан Компанидан сўнг ҳар хил ўйинчилар алмашмоқда. Жаҳон чемпионатида учинчи ўйинчи 19 ёшли Зено Дебаст бўлиш эҳтимоли бор. Мартинес сентябрдаги ўйинларда уни икки бор асосий таркибга туширди.

Дебаст — "Андерлехт" тарбияланувчиси ва клубнинг ушбу мавсумдаги асосий ўйинчиларидан бири. Дебастнинг катта футболдаги дебюти рамзий равишда атиги бир ярим йил олдин Компани қўл остида рўй берди. Бундан ташқари, уни Компани билан тўғридан-тўғри солиштириш ҳам ажабланарли эмас: Goal яқинда чиқарган мақоласида уни "янги Компани" деб атаган.


Антониу Силва, Португалия



Ёш: 19

Клуб: "Бенфика"

Амплуа: марказий ҳимоячи


Баҳорда ҳимоячини ҳақида фақатгина "Бенфика"нинг ашаддий мухлисларигина биларди, ҳозир эса Силва Жаҳон чемпионатига бормоқда. Антониу Лиссабон клуби асосий таркибида августнинг сўнггидагина дебют қилди, аммо тезда асосий таркибга кирди ва ЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйинларнинг барчасини тўлиқ ўтказди. "Бенфика" гуруҳда ПСЖ ва "Ювентус" (Силва ҳатто туринликларга гол ҳам урди)дан ўзиб кетди.

Силва Португалия терма жамоасида ҳали бирорта расмий ўйин ўтказмади, аммо ҳудди шундай вазият Евро-2016 ва Ренату Саншеш билан рўй берган. Хавбек турнир давомида миллий жамоага борган, якунда чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган ва Португалия терма жамоасига олтин медални ютишда ёрдам берган. Силванинг ўсиш суръатини ҳисобга олсак, у ноябрь ойидаёқ асосий таркиб ўйинчисига айланиши мумкин.


Юссуфа Мукоко, Германия



Ёш: 17

Клуб: "Боруссия" (Дортмунд)

Амплуа: ҳужумчи


Жаҳон чемпионатининг энг ёш футболчиси — Мукоко мусобақанинг бошланиш кунида 18 ёшни қарши олади. "Боруссия" форварди ҳали Германиянинг катталар терма жамоасида дебют қилмади, аммо уни Қатарга бекорга олиб кетишмади. Немис жамоасида марказий ҳужумчи билан боғлиқ муаммо бор, бундан ташқари Тимо Вернер ҳам жароҳат олган. Шунчаки танлов йўқ.

Мукоко — ҳақиқий акселерат. У икки йил олдин 16га кирмасданоқ Дортмундда дебют қилган ва ўша пайтдаёқ иккита рекордни ўрнатган — Бундеслига тарихидаги энг ёш футболчи, кейинроқ Чемпионлар Лигасида ҳам. Мукоко ҳозирда доимий тарзда "Боруссия"да ўйнамоқда ва ушбу мавсум 6та гол уришга улгурди.


Жамал Мусиала, Германия



Ёш: 19

Клуб: "Бавария"

Амплуа: ҳужумкор ярим ҳимоячи


Яна бир немис иқтидори, аммо у терма жамоанинг асосий таркибига даъво қилади. Мусиала Евро-2020да икки бор захирадан майдонга тушди, аммо бир ярим йил давомида сезиларли равишда ўсди ва энди "Бавария"да ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Жамал гегемонлар сафида алмаштириб бўлмас — яқинда 20 ёшга кирмасданоқ Мюнхен жамоаси таркибида юзта ўйин ўтказди.

Мусиаланинг отаси — нигериялик британ, ўзи эса "Челси" тарбияланувчиси ва ўсмирлар даражасида Англия термаси шарафини ҳимоя қилган. Аммо, 16 ёшида "Бавария"га ўтди ва она томондан ришталар муҳим роль ўйнади, Жамал эндиликда Германия шарафини ҳимоя қилмоқда.


Юнус Муса, АҚШ



Ёш: 19

Клуб: "Валенсия"

Амплуа: марказий ярим ҳимоячи


Муса ҳам Мусиала каби Англия ўсмирлар термасида ўйнаган ва Британия топ-клуби ("Арсенал") тарбияланувчиси, аммо катталар даражасида ватани шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. АҚШ терма жамоаси бундан фақатгина хурсанд — Муса аллақачон АҚШ таркибида 20та ўйин ўтказди ва асосий таркиб футболчиси сифатида Қатарга йўл олади.

Юнус клуб миқёсида ҳам яхши ривожланмоқда — самарали ҳаракатларни доим амалга оширмаётган бўлса-да, "Валенсия"да доимо ўйнамоқда.


Гави, Испания



Ёш: 18

Клуб: "Барселона"

Амплуа: марказий ярим ҳимоячи


"Барселона"нинг 18 ёшли хавбеки ҳали бирорта ҳам жамоавий титулни қўлга киритмаган бўлса-да, аллақачон кўплаб мукофотларни олган. Иккита индивидуал мукофотга эга чиқди — Golden Boy мукофоти ва Раймон Копа соврини (иккиси Европа ва дунёнинг энг яхши ёш ўйинчисига берилади).

Гави исми "Барселона" бош мураббийи номига мос келади. Позиция, функционал ва антропометрия — барчаси "кўк-анорранглилар"да янги Хави ўсаётганидан далолат беради.


Педри, Испания



Ёш: 19

Клуб: "Барселона"

Амплуа: марказий/ҳужумкор ярим ҳимоячилар


Гави янги Хави бўлса, Педри янги Иньестадир. Балки тескарисидир, аммо бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, "Барселона" ва Испания терма жамоасида ақлбоварқилмас имкониятларга эга ҳақиқий иқтидорли футболчилар пайдо бўлди.

Педри ҳам Гави каби Golden Boy мукофоти ва Раймон Копа совринига эга. У Евро-2020нинг энг яхши ёш ўйинчисига айланган ва унда 6та ўйин ўтказганди. Жароҳатлар ўтган мавсум Педрининг ўсишини секинлаштирди, аммо у ҳозирда соппа-соғ ва Гави билан бирга жамоани Жаҳон чемпионати финалига олиб чиқишга тайёр.


Чави Симонс, Нидерландия



Ёш: 19

Клуб: ПСВ

Амплуа: ҳужумкор ярим ҳимоячи


Симонс — тўлақонли жаҳон юлдузи. Фақат футболда эмас, ижтимоий тармоқда. Instagram'да Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячисининг обуначилари сони 4,2 миллион. Ва бу чегара эмас.

Чави анча олдин мухлислар базасини яратишни бошлаган. 14 ёшидаёқ, аниқроғи 4,5 йил олдин унга бир миллион инсон обуна бўлганди. Симонс ўшанда "Барселона" академиясида ўйнаётган ва трюклар, голлар ва челленжлар акс этган турли видеолар юкларди, ташқи кўриниши эса уларни янада самаралироқ қиларди. Симонс 2019 йилда "Барселона"ни ПСЖга алмашди — француз клубининг мақсадларидан бири ҳам янги аудиторияни жалб қилиш эди.

Аммо, Симонс ўйнашни хоҳлади, шу сабаб ўтган ёзда ПСВга ўтди. У ерда бирдан порлади — у ярим мавсумда ўнта гол ва учта ассист қайд этди. Луи ван Гал бундай статистикани эътиборсиз қолдира олмади ва Чавини термага жалб қилди.


Аннибал Межбри, Тунис



Ёш: 19

Клуб: "Бирмингем Сити" ("Манчестер Юнайтед"дан ижара)

Амплуа: ҳужумкор ярим ҳимоячи


Ўзгача соч турмаги ва катта иқтидорга эга яна бир футболчи. Межбрида ҳозирча Чави Симонсдагидек кўп обуначилар йўқ, аммо ўз миллий термасида деярли йигирмата ўйин ўтказган. Межбри Тунис учун — ҳақиқий юлдуз, Чемпионшипда "Бирмингем"да ўйнаса ҳам "Манчестер Юнайтед"га тегишли.

Аннибал (ёки арабчасига талаффуз қилинса Ханнибал) Францияда туғилган ва унда ўсмирлар даражасида ўйнаган. У 16 ёшида "Монако" академиясидан "Манчестер Юнайтед"га келган, кейинчалик эса тарихий ватани учун ўйнашга қарор қилган.


Жуд Беллингем, Англия



Ёш: 19

Клуб: "Боруссия" (Дортмунд)

Амплуа: марказий ярим ҳимоячи


19 ёшли ярим ҳимоячининг Дортмундда мавқеи шунчалик муҳимки, унга октябрдаги иккита ўйинда сардорлик боғичини топширишди. Жуднинг ҳаракат ҳудуди чегараланмаган — у майдон марказида ўйнайди ва катта миқдордаги қора ишларни бажаради, шу билан Чемпионлар Лигасидаги дастлабки тўртта турнинг ҳар бирида гол урди.

Беллингем иккинчи ўрин эгалланган Евро-2020да атиги уч бор захирадан майдонга тушди, аммо Қатарда хавбек аниқ асосий таркибда ўйнайди — унинг Англия терма жамоасига таъсири жуда ҳам юқори. Хавбек келаси ёзда катта эҳтимол билан топ-клубга ўтади.  Унга "Ливерпуль", МЮ, "Реал", "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари ов бошлаган.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика