Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди News

ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди

Япония ҳамда Хорватия ўртасида ўтказилган ЖЧ-2022 нимчорак финал ўйини якунига етди.

Japan

Daizen Maeda - 43', Takuma Asano - 121'

World Cup Final Stage . Round 1/8

05/12/2022, 19:00

4
:
2
Finished AP

Croatia

Ivan Perisic - 55', Nikola Vlasic - 121', Marcelo Brozovic - 121', Mario Pasalic - 121'

Stadium: Al Janoub Stadium, 42523 spectators

Referee: Ismail Elfath

45'
90'
120'
43'  Daizen Maeda
43'  Maya Yoshida
64'  Yuto Nagatomo (Kaoru Mitoma)
64'  Daizen Maeda (Takuma Asano)
75'  Daichi Kamada (Hiroki Sakai)
87'  Ritsu Doan (Takumi Minamino)
106'  Hidemasa Morita (Ao Tanaka)
55'  Ivan Perisic
55'  Dejan Lovren
62'  Bruno Petkovic (Ante Budimir)
68'  Andrej Kramaric (Mario Pasalic)
90'  Mateo Kovacic
99'  Luka Modric (Lovro Majer)
99'  Mateo Kovacic (Nikola Vlasic)
106'  Ante Budimir (Marko Livaja)
106'  Ivan Perisic (Mislav Orsic)
116'  Borna Barisic


Япония – Хорватия 1:1 (1:3)

"Al Janoub Stadium"

Голлар: 1:0 – 43 Маэда, 1:1 – 55 Перишич.

Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Томиясу, Нагатомо (Митома, 64), Эндо, Морита (Танака, 105), Камада (Сакаи, 75), Ито, Доан (Минамино, 87), Маэда (Асано, 64).

Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Баришич, Модрич (Маер, 99), Ковачич (Влашич, 99), Брозович, Перишич (Оршич, 105), Крамарич (Пашалич, 68), Петкович (Будимир, 62; Ливая, 105).


Хорватия терма жамоаси чорак финалга чиқди!

8. Пашалич - гол!

7. Йошида - хато!

6. Ливая - хато!

5. Асано - гол!

4. Брозович - гол!

3. Митома - хато!

2. Влашич - гол!

1. Минамино - хато!

- Пенальтилар сериясини японияликлар бошлаб беришади.

- Бу Қатарда ўтаётган мундиалнинг илк пенальтилар серияси.

БЎЛДИ, ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ!

120. Учрашув асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

118. Хорватлар ғалабани илиб кетишга яқин келишди, аммо рақиб зарбага имкон бермади.

114. Аутдан отилган тўпни Гонда олиб қўйди, акс холда хорватияликлардан бири тўпга зарба бериши мумкин эди.

110. Хорватияликлар пенальтига розидек ҳужумга деярли эътибор беришмаяпти.

106. Ушбу баҳснинг охирги бўлими бошланди.

Биринчи экстра тайм якунланди.

105. ЗАРБААААА... Митоманинг зарбасини посбон қайтариб қолди.

101. Ўйин темпи юқори эмас, жамоалар пенальти тепадиганга ўхшаяпти.

99. Ўзгариш: Ковачич ва Модрич захирага олинди. Бутун стадион Лукага қарсак чалиб, уни кузатиб қўймоқда.

95. Пашалич ҳамда Томиясу ўртасидаги тўқнашувдан сўнг ўйин тўхтатилди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

91. Экстра таймларга старт берилди.

Учрашувнинг асосий вақти якунига етди! ЭКСТРА ТАЙМларга мурожаат қиламиз.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўйин экстра таймларга қараб кетмоқда.

87. Япония сафида Минамино майдонга тушди.

86. Қанотдан узатилган тўпга Пашалич кўнгилдагидек зарба бера олмади. Тўп майдонни тарк этди.

83. Перишич ва Ковачич ўнг қанотда бир нималар ташкил этишга уринишди, аммо муваффақиятсиз якунланди.

80. Томиясу зарба берадиган позицияда пас беришга қарор қилди ва бу хато бўлди.

77. ПЕРИШИИИИЧ! Иванннинг чап оёқдаги кучли зарбасидан сўнг тўп Томиясуга тегиб, майдонни тарк этди.

76. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Хорватияда

70. Энди ўйин назорати японлар қўлига ўтди. Осиё жамоаси энди голли вазиятлар яратишга уринади.

66. ЗАРБАААА! Будимир жамоадошининг зарбасидан сўнг рикошет бўлиб келган тўпни дарвоза томонга буришга уринди, бироз ноаниқ.

59. Перишич рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, бироқ зарба беришни эплай олмади, акс холда ҳисоб 2:1 ҳолатга келарди.

58. Узоқдан берилган зарбааааа! Ливаковичдан ажойиб сейв!

56. ГООООООЛ! ПЕРИШИИИЧ! Қанотдан узатилган тўпни Иван Перишич боши билан дарвозага жойлади.

53. Маэда рақиб дарвозасига "чанг солиш"да давом этмоқда. Бу сафар икки ҳимоячи уни бир амаллаб тўхтатиб қолди.

52. Пенальтими? Йўқ, ҳакам ўйнаш кераклигини кўрсатди. Қанотдан узатилган тўп ҳавода учаётганида хорватиялик футболчи йиқитилди. ВАР ҳам индагани йўқ.

50. Япониянинг хавфли узатмалари давом этмоқда. Осиёликлар иккинчи голни уришга яқин келишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Камада тайм бошланиши билан Хорватия дарвозасини ўққа тутди, ноаниқ.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОООООООЛ! МАЭДААААА! Қанотдан узатилган тўп хорватиялик футболчининг оёғига тегиб қайтди, қайтган тўп Маэдага тушди ва у дарвозани аниқ нишонга олди. 1:0!

41. КАМАДАААААА... Япониялик футболчи ҳисобни очишга яқин келди, аммо бир футболчини алдаганидан сўнг берган зарбаси нонаниқ бўлди.

35. Гвардиола жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлашга уринди, аммо унинг узатмаси жуда кучли бўлгани туфайли Петкович тўпни эгаллай олмади.

33. Жамоалар 5-6 дақиқа ҳужум қилиб, кейин тўп назоратини рақибга топширишмоқда. 

30. Аниқ паслар сони бўйича Хорватия Япониядан икки карра устун.

28. Хорватияликларнинг "узатмалар гулдастаси" гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Европа вакиллари тўпнинг йўналишини дарвозага бура олишмади.

26. Гвардиолнинг ажойиб узатмасидан сўнг Петкович тўпга эга бўлди ва ўта хавфли ҳужум яратилди. Аммо Петкович ўзининг нотўғри қарори билан жамоасини тўпсиз қолдирди.

20. Итодан навбатдаги узатма, бу сафар Ливакович тўпни ушлаб олди. Бундай узатмалар давом этаверса тез орада ҳисоб очилиши мумкин.

17. Японияликлар кўпроқ қанотлардан узатма амалга ошириб, иккинчи қават орқали ҳисобни очишга уринишмоқда.

13. Ҳакам кўп хуштак чалмай, футболчиларга курашиш имконини бермоқда.

12. УЗАТМААААА... Ито ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди, японларнинг ҳеч бир футболчиси ушбу тўпни дарвозага бура олмади.

8. ПЕРИШИИИЧ! Иван рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллади ва дарвозага яқин масофадан зарба берди. Лекин посбон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

5. Хорватия аста-секинлик билан тўп назоратини қўлига олмоқда.

3. Бурчакдан ўйинган киритилган тўпни Танигути бош билан дарвозага буришга уринди, бироз ноаниқ.

2. Япония жарима зарбаси ишлаб олди. Стандартдан узатилган тўпга ҳеч ким тегмади, вазият хавфли тус олганди.

1. Беш, тўрт, уч, икки, бир... Ўйин бооошланди!

- Футболчилар майдонда, мадҳиялардан сўнг баҳсга старт берилади.

- Жамоалар майдонга чиқишга тайёр. Таркиблар энг кучлиси, бироқ Япония сафида Итакура сариқ карточкалар туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборяпти.

Япония – Гонда, Танигучи, Томиясу, Йошида, Нагатомо, Морита, Эндо, Ито, Камада, Доан, Маэда

Хорватия – Ливакович, Юранович, Гвардиол, Ловрен, Баришич, Ковачич, Брозович, Модрич, Крамарич, Петкович, Перишич

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика