Latest news

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  75 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  9 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  7 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

ЖЧ-2022. Япония Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди News

ЖЧ-2022. Япония Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди

Жаҳон чемпионати "E" гуруҳи учунчи тур ўйинлари якунланди.

Япония – Испания 2:1

Гол: 0:1 – 11 Мората, 1:1 – 48 Доан, 2:1 – 54 Танака.

Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Итакура, Нагатомо (Митома, 46), Морита, Танака (Эндо, 87), Камада (Томиясу, 69), Кубо (Доан, 46), Ито, Маэда (Асано, 62).

Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта (Карвахаль, 46), Родри, Пау Торрес, Бальде (Альба, 68), Бускетс, Педри, Гави (Фати, 68), Ольмо, Мората (Асенсио, 57), Уильямс (Ферран Торрес, 57).

Огоҳлантиришлар: Итакура (39), Танигути (44), Йосида (45).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Япония гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди!

90+5. Испания мағлубиятга розидек ўйин намойиш этмоқда гўё. Уларнинг ҳужумлари мазмунли эмас.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Япониялик футболчи қарши ҳужумда Родридан ўтиб кетганида, Симон билан ёлғиз қоларди.

82. Испанларнинг бурчак зарбаси осиёлик футболчилар томонидан қайтарилди.

80. Испанлар қамал қилмоқда, аммо ичкарига киришда муаммолар юзага келмоқда.

74. Испанияликларнинг зарбалари дарвозагача етиб бормаяпти.

Коста-Рика Германияга гол урди. Айни дамда Япония 1, Коста-Рика 2-ўринда бормоқда.

70. Асано жамоасининг учинчи голини киритишига бир баҳя қолди.

68. Испанияда яна икки ўзгариш амалга оширилди.

63. Япония хавфли қарши ҳужум ташкиллаштирди, аммо якун ижобий бўлмади.

57. Испания ҳужумида ўзгаришлар юз берди.

51. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Япония ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ ҳакам ҳозирча голни ҳисобга олмади. Кейин эса ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, голни инобатга олди.


47. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Доан ҳисобни тенглаштирди! Прессинг натижасида тўпни эгаллаб олган японларнинг тезкор ҳужуми натижасида испанлар жазоланди.


Суратлар учун уларга раҳмат

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Сариқ карточка олиш набати Йосидага келди.

44. Гавини йиқитгани учун Танигути ҳам огоҳлантирилди.

43. Испанлар рақибнинг марказини ёриб ўтишга интилмоқда.

39. Итакура Педрига нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

36. Камада зарба йўллади, тўп Торресга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

34. Симон сал қолса японларга тайёр гол совға қиларди.

32. Яна испанлар сардори жабрдийда бўлди.

28. Бускетсга нисбатан қўполлик ишлатилди.

24. Моратанинг пасидан сўнг Олмо қулай зарба бера олмади, устига-устак ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

23. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида яна Мората зарба йўллади, бу сафар Гонда ўз ўрнида.

Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич: 85-15

20. Гави қанотда ҳужум чоғида қоида бузди.

Бу пакетларга ўйиндан сўнг нималар солинишини билсангиз керак.

15. Испанлар тўп назоратини ўз қўлига олди. Ҳозирча улар олдинга боришга шошилмаяпти.

11. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ўнг қанотдан Аспиликуэтанинг узатмасидан сўнг бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!


Жилмаямиз)

9. Испанларнинг бурчак зарбасидан сўнг Мората бош билан зарба йўллади, Гонда тўпни эгаллаб олди.

8. ЗАРБА! Испан ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган японларнинг ҳужуми аниқ ниҳоясига етмай қолди.

6. Уильямс ўнг қанотдан ичкарига пас берди, японлар Олмога тўп етиб боришига йўл қўймади, қайтган тўпга эса Бускетс ноаниқ зарба берди.

5. Кубо қанотдан катта тезликда олдинга борди ва жарима майдонига тўпни узатди, аммо испан ҳимоячилари тўпни бир амаллаб бартараф этишди.

1. Учрашувни испанлар бошлаб берди.

Бугун Япония кўк-оқ, Испания эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Учрашув 00.00 да бошланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика