Latest news

15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  1 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  1 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  15 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0

ЖЧ-2022. Уругвай – Жанубий Корея баҳсида ҳам гол кўрмадик News

ЖЧ-2022. Уругвай – Жанубий Корея баҳсида ҳам гол кўрмадик

Мундиаль илк туридан ўрин олган Уругвай – Жанубий Корея учрашуви матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ЖЧ-2022

"H" гуруҳи. 1-тур

Уругвай – Жанубий Корея 0:0

18.00, «Эдьюкейшн Сити». 41663 мухлис

Уругвай – 23. Серхио Рочет, 22. Мартин Касерес, 3. Диего Годин, 2. Хосе Мария Хименес, 16. Матиас Оливера (7. Николас де ла Круз, 78), 5. Матиас Весино (17. Матиас Винья, 79), 6. Родриго Бентанкур, 15. Федерико Вальверде, 8. Факундо Пельистри (13. Гильермо Варела, 88), 9. Луис Суарес (21. Эдинсон Кавани, 64), 11. Дарвин Нуньес.

Жанубий Корея – 1. Ким Син Гю, 15. Ким Мун Хван, 19. Ким Ен Гвон, 4. Ким Мин Чжэ, 3. Ким Чжин Су, 5. Чжон У Ен, 10. Ли Жаэ Сон (13. Сон Чжун Хо, 74), 6. Хван Ин Бом, 7. Сон Хён Мин, 16. Хван Ий Чжо (9. Чо Гё Сун, 74), 17. На Сан Хо (18. Ли Кан Ин, 75).

Огоҳлантириш: Касерес (57), Чо Гё Сун (88), Гильермо Варела (90+8).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! 1-турда Осиёнинг сўнгги жамоаси дуранг ўйнади. Умуман олганда дастлабки тур осиёликлар учун ёмон ўтгани йўқ.

90+6. Уругвай бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

90+4. Жанубий Корея босимни оширди. Бироқ Хванг Ин Бом чап оёғида жудааа ноаниқ зарба йўллаб, барчасини йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБАААААААА!! Дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Сон Хен Мин тўпни эгаллаб олиб, ноаниқ зарба йўллади.

90. ЗАРБАААААААА!! Федерико Вальвердеееее!!! Унинг зарбаси дарвозанинг тўққизлиги тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

88. Бентанкурнинг қанотдан оширган тўпини Кавани боши билан дарвоза томон бурди. Винья эса зарба беришга улгурмади.

86. Афтидан иккала терма ҳам гол уришни исташмаяпти.

81. ЗАРБАААААА!! Нуньеснинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

78. Икки терма таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди. Томонлар гол уришни исташмоқда. Бироқ темп кўтарилгани йўқ.

75. Сон Хен Мин қанотдан тўпни марказга оширди. Бентанкур тўпни қайтариб юборди.

72. Уругвайдан ҳужум. Ҳаволатиб узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. Иккинчи темпдаги ҳужум эса ноаниқ пас билан тугади.

69. Хавфли зарба бўлиши мумкин эди. Кавани тўпни тўхтатиб олиб, айланиб, зарба ҳам берди. Ҳимоячи тўпга "блокшот" қўйишга улгурди.

63. Хавфли вазият! Дарвин Нуньеснинг рақиби йиқилиб тушди ва Дарвинга йўл очилиб қолди. Дарвин дарвозабон майдончаси ичига кириб келди ва ерлатиб пас оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. 

60. Сон Хен Мин қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига оширди. Аммо Вальверде тўпни қайтариб юборди.

53. ИЕ! Бентанкур ўз жарима майдончаси ичида рақибини очиқчасига итариб йиқитди. Бош ҳакам бунга пенальти бермади... Икки кун аввал эса Саудия Арабистони дарвозасига шу тариқа пенальти берилганди. Л-логика)

51. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сон Хен Мин ажойиб тарзда бир рақибини алдаб ўтганди. Иккинчисидан ўта олмади. Хосе Мария Хименес кореялик футболчини ўтказиб юборгани йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

19:01. Иккала терма иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишмоқда.

Танаффус!

Наҳотки, таймга атиги 1 дақиқа қўшилди. Бу турнир рекорди бўлса керак)

44. ЗАРБАААААААААА!!! Бурчакдан оширилган тўпга Диего Годин боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунини титратди.

43. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Суаресга келаётган тўпни Чжон У Ен бурчакка чиқариб юборди.

42. Буниси қандай билмадиму, таймни Уругвай иккинчи рақамли бўлиб ўтказди. Жанубий Корея ушбу таймда рақибдан устунлик билан ўйнагандек кўринди.

39. УХХХХХХХ!! Жанубий Кореяда яна бир ажойиб хавфли вазият юзага келди. Бироқ ундан фойдаланишнинг иложи бўлмади.

34. ЗАРБААААААААА!!! Жанубий Корея голга тортадиган илк хавфли вазиятдан фойдалана олмади! Хван Ий Жонинг дарвоза томон йўллаган зарбаси қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ кўриниш олди.

27. Уругвай яна тезкор қарши ҳужумга ўтди. Якуний пас Дарвин Нуньесга мўлжалланганди. Бироқ тўп Дарвинга етиб боргунча Ким Син Гю томонидан қайтариб юборилди.

26. Уругвай ҳам илк бурчак зарбасини амалга оширди. Вальверденинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

22. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Пеллистрининг боши билан ажойиб пасидан кейин Дарвин Нуньес 100 фоизлик имкониятдан фойдалана билмади.

20. ЗАРБААААААА!!! Учрашувдаги илк хавфли зарба Вальверде томонидан берилди. Унинг тепган тўпи дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

17. Ким Чжин Су чап қанотдан тўпни айлантириб, дарвоза томон узатиб берди. Бироқ тўп йўл-йўлакай майдонни кесиб ўтди. Бош ҳакам эса тўп дарвоза олдидан ўйинга киритилишини маълум қилди.

13. Уругвай тезкор қарши ҳужумга ўтди. Оливеранинг узатган тўпини корейслар посбони ушлаб олди.

13. Сон Хен Мин ҳужумга ўтаётганди. Уни Мартин Касерес ушлаб қолди. Бу ерда фол қайд этимаганига хатто Соннинг ўзи ҳам ҳайрон.

11. Уругвай термаси ҳозирча ўзини кўрсата олгани йўқ. Жанубий Корея кўпроқ ҳужум қилмоқда.

8. Кореяликлар ҳозирча устунликни бериш ниятида эмас. Бурчак зарбасидан кореяликлар унумли фойдалана олишмади.

5. Дастлабки 5 дақиқа кореяликларнинг тотал устунлиги остида кечди.

2. Баҳсда илк стандарт. Сон Хен Мин ошириб берган тўп ҳимоячи ва ҳужумчининг бошидан ўтиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

17:54 - Айни дамда икки термаларнинг мадҳиялари янграмоқда.

17:50 - Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "H" гуруҳи доирасидаги Уругвай - Жанубий Корея термалари иштирокидаги баҳсга қаратамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика