Latest news

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  5 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

ЖЧ-2022 саралаши қандай ўтиши маълум, биздаги вазият қандай? News

ЖЧ-2022 саралаши қандай ўтиши маълум, биздаги вазият қандай?

ФИФА 2022 йил Қатарда ўтадиган мундиалда аввал тахмин қилинганидек 48та эмас 32та терма жамоа иштирок этишини расман маълум қилди.

Демак ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ҳақида қисқача.
Қитъа: Осиё (ОФК)
Иштирокчи мамлакатлар сони: 46та.
ЖЧ йулланмаси: 4+1.
Саралаш босқичи: 3та ОФКда ва 1та плей-офф. ОФКда 5-ўринни қўлга киритган жамоа қайси минтақа вакили билан ЖЧ йўлланмаси учун баҳс олиб бориши қуръа орқали аниқланади.

Биринчи босқич: ФИФА рейтингида ОФК рўйхатида 35-46 ўринларда турган жамоалар ичидан 8та терма жамоа икки ўйин натижасига кўра танлаб олинади. Жуфтликлар аниқ:

Мўғулистон - Бруней
Макао - Шри-Ланка
Лаос - Бангладеш
Малайзия - Шарқий Тимор
Камбоджа - Покистон
Бутан - Гуам

Саралаш уйинлари 6 ва 11 июнь кунлари маълум булади. ОФК 8та жамоани ажратиб олганидан сўнг 2-раунд учун қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Қуръа 17 июль куни бўлиб ўтади.

2-раундда 40та терма жамоа 5тадан 8та гуруҳга бўлинадилар. Бу ҳам ФИФА рейтинги асосида тақсимланади. Ўзбекистон мазкур қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан жой олади.

Саралаш баҳслари Осиё Кубоги-2023 йулланмасини ҳал қилишини инобатга олган ҳолда унда Қатар ҳам иштирок этади.

1-саватча: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Хитой.

Қуръа ташлангунига қадар Хитой ва Ироқ терма жамоалари рейтингда жой алмашишлари мумкин. Ўзбекистонда бундай имконият сақланиб қолмаган. Ўртадаги тафовут 49 балл. Бунинг учун МТЖ кўпроқ ютиш имконияти мавжуд терма жамоалар билан ўртоклик ўйинларини ўтказиши керак эди. Гувоҳи бўлганингиздек Ўзбекистоннинг рақиблари орасида 2-босқични ўзидаёқ жуда кучли терма жамоалар жой олиши мумкин.

8та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4та иккинчи ўринни олган терма жамоа 3-босқичга йўл олади. У ерда 6та жамоадан иборат 2та гуруҳ тузилади. Якунда дастлабки 2-ўринни қўлга киритган терма ЖЧга йўл олса, икки гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганлар ўзаро баҳс олиб борадилар. Ғолиб Океания, Жанубий Америка еки Шимолий Америка вакилига қарши майдонга чиқади.

Кўриб турганингиздек Ўзбекистон терма жамоасининг олдида жуда узоқ ва қийин йўл турибди.


Rating: -74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика