Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36

ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди? News

ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?

Бугун Осиё қитъаси бўйлаб жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кишини хурсанд қилган жиҳати, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Сингапур меҳмони бўлиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўлга киритилган иккита ғалабадан кейин вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олишди. 

Албатта, шу ўринда кўпчиликни ён қўшниларимиз қайд этган натижалар қизиқтириши табиий. Шу боис қуйида қўшниларимиз бу турни қандай ўтказишгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. 

Афғонистон 

"E" гуруҳида баҳс олиб бораётган Афғонистон ўтган тур сафарда Уммонга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу жамоа қуръа жараёнида 4-саватчадан жой олгани боис бу турда дам олди. Афғонистон термаси 3та ўйиндан сўнг уч очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳозирча фақат Бангладешни мағлуб этган. Афғонистон кейинги турни 14 ноябрь куни ўз майдонида Ҳиндистонга қарши ўтказади.

 


Қирғизистон

Бугун Мўғулистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган Қирғизистон жадвалнинг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди. Александр Крестинин шогирдлари ҳисобида 6 очко мавжуд. Мўғулистон билан кечган баҳсда Гулжигит Аликулов ва Мирлан Мурзаев томонидан киритилган голлар қўшниларимизга навбатдаги ғалабани тақдим этди. Қирғизистон терма жамоаси кейинги турни (14 ноябрь) Бишкекда Японияга қарши ўтказади. 


Тожикистон 

Яна бир ён қўшнимиз Тожикистон терма жамоаси бу сафар мағлубиятга учради. Усмон Тошев шогирдлари Душанбеда Японияни қабул қилиб 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда Такуми Минамино дублга эришган бўлса, яна бир гол Такума Асано ҳисобига ёзилди. Маълумки, Қирғизистон ва Тожикистон саралашда битта гуруҳда иштирок этяпти ва Тожикистон ҳам 6 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Тожикистон терма жамоаси 5-турни сафарда Мьянмага қарши ўтказади. 


Туркманистон 

Ўзига яраша кучли гуруҳдан жой олган Туркманистон бу турда дам олди. 3-турни жамоа меҳмонда Ливанга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Туркманлар таркибида аввалги ўйинда Алтимират Аннадурдиев  гол муаллифи бўлди. Туркманистон термаси ҳисобида 3 очко бўлиб, гуруҳ жадвалида 4-ўринда боряпти. Бу жамоа келаси турда 14 ноябрь куни ўз майдонида КХДР термасини қабул қилади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика