Latest news

23:43ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ, "Ньюкасл" – "Бенфика". Таркиблар аниқ  3 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  48 23:21ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити". Таркиблар маълум!  4 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  229 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  8 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  8

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага Саудия Арабистони бошлайди News

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага Саудия Арабистони бошлайди

Эртага, 10 сентябрь, куни ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд 2-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан жой олгани боис бу турда дам олади. Лекин эртага биринчи саватчадаги жамоалар ўз юришини бошлайди. Айтиш мумкинки, мана энди курашга жаҳон чемпионатига бориш учун ҳақиқий даъвогарлар қўшилади. 

Гуруҳимиздаги энг кучли рақиб Саудия Арабистони эртага сафарда Яман меҳмони бўлади. Яманда сиёсий нотинч вазият туфайли учрашув Баҳрайнда ташкил этилади ва бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Яман 1-турда Сингапур билан дуранг ўйнади. 

Эртанги ўйин франциялик мураббий Эрве Ренар учун дебют ҳисобланади. Чунки ушбу мутахассис Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида илк расмий учрашувини ўтказади. 

Эртага шунингдек, Сингапур - Фаластин беллашуви ҳам бўлиб ўтади. Сингапур кетма-кет иккинчи бор ўз майдонида ўйнайди. Бу жамоалар ўйини 16:45да старт олади. Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али шундай деди: "Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабани унутиб, бор эътиборни навбатдаги баҳсга қаратишимиз керак. Футболда ўтмишдаги ютуқлар билан яшаш керак эмас. Мен бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим". 

Демак, эртага гарчи миллий терма жамоамиз ўйин ўтказмаса-да, гуруҳдаги вазиятни билиш учун иккита ўйинни диққат билан кузатиб борамиз.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика